Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕКТОРЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

×

 2019-10-17 05:04:11    254

PDF yuklash
Chop etish


  Сўх туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан мунтазам назорат тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.

  Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман прокурори секторидаги штаб биноси талаб даражасига келтирилиб, телефон, факс, компьютер ҳамда бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган, ишчи гуруҳ аъзолари фаолият олиб бориши учун барча шароит яратилган. Туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиев сектор раҳбари сифатида ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда аҳоли хонадонларига бирма-бир кирган ҳолда ҳамда жойларда сайёр учрашувлар ўтказиш йўли билан уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

  Амалга оширилган тадбирлар натижасида 194 нафар фуқаро ва 12 та юридик шахснинг муаммолари ҳал этилиб, 115 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди. Хусусан, секторда 4225 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан жорий йилнинг ўтган даврида 4225 та хонадонга уйма-уй кириб чиқилиб, уларда аниқланган129 та муаммонинг барчаси  бартараф этилиши таъминланди.


  Сектор аъзолари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимоий обектларни ўрганиш бўйича фаолияти давомида жорий йилнинг 28-июнидан 31-июл кунига қадар жами 133 та ижтимоий соҳа обектларини ўрганиб 78 та турли соҳалардаги муаммолар аниқланди. Ҳозирги вақтда ушбу аниқланган  муаммоларни 54 таси бартараф этилиб қолган 24 тасини ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар билан ишлар олиб борилмоқда.  

  Прокурор томонидан ўтказилган 33 та сайёр қабулларда 195 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 188 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди. Жумладан, 16 нафардан ортиқ фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши, 44 нафарга яқин фуқароларга моддий ёрдам, ногиронлик арвачаси ва бепул  дори-дармон берилиши, 68 дан ортиқ фуқароларнинг коммунал хўжалик ва 40 дан ортиқ бошқа соҳалар билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.


Қабуллар жараёнида бўлган мурожаатларга асосан 2 500 метрдан ортиқ масофага сув тармоқ тортилиб,  315 та хонадонлар ичимлик суви билан таъминланди, 4 та кўчага  асфалт ётқизилиб, 3 000 метрга яқин йўллар текисланди. 

  Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг даромадини ошириш, “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури бўйича тадбиркорликка йўналтириш мақсадида 215 нафар шахсга 3 млрд. 925 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу маблағларнинг 364 млн сўми қуйчилик, 35 млн. сўми парандачилик, 144 млн. сўм автокредит, 243 млн. сўми ёғ ва ун маҳсулотлари, 36 млн. сўми боғдорчиликни ривожлантириш, 305 млн сўм идиш товоқ, гилам ва пардалар, 100 млн сўм компютер саводхонлиги ва компютер сотиб олиш, 477 млн. сўм қурилиш моллари,  28 млн сўм таълим, 574 млн сўм тикувчилик, 135,5 млн. сўм озиқ овқат ва нон маҳсулотлари  ва 327,3 млн. сўми иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган бўлса, 456 млн сўми фуқароларнинг ўз эҳтиёжлари учун микроқарз сифатида ажратилди.

  Эҳтиёжманд 80 та оилаларнинг барчасига озиқ-овқат ва томарқасига уруғлик ва кучатлар берилди, 10 та хонадонга газ плиталар берилди, 2 та оиланинг томорқаларида иссиқхона қуриб берилди, 14 нафар вояга етмаган фарзандлари имтиёзли тарзда мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Бугунги кунга қадар кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 80 та оила кам таъминланганлик тоифасидан чиқарилди.

  Бундан ташқари, мазкур турдаги оилалардаги меҳнат билан банд бўлмаган
85 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

  Хусусан, туман прокуратурасининг ташаббуси билан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оиланинг ишсиз аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган ер майдонларини “1 сўм” қийматида ижарага ижарага бериш тизими йўлга қўйилди.

  Ҳозирги кунда 80 нафар шахсларга 10 сотиқдан жами 8 гектар ер майдонларини ижарага бериш бўйича шартномалар тузилди.

    Сектор аъзолари томонидан ҳомийлар ёрдамида кам таъминланганларнинг 15 нафарига тулиқ мактаб формаси, 18 нафарига ун, ёғ ва гушт маҳсулотлари берилди. 

Ҳудудларда томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, аҳоли томорқа майдонларини уйма-уй юриш орқали инвентаризациядан ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

  Иккинчи секторда 3444 та хонадонда жами 203 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мазкур ер майдонида тўлиқ мониторинг тадбири ўтказилди.

  Секторга 203 гектар томорқа ер участкаларига экин экилиши режаси белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига режа ортиғи билан бажарилди ва 203 гектар майдонга тўлиқ экин экилиши таъминланди.

  Тадбир давомида 400 туп мевали дарахт кўчати ҳамда 930 кг. турли хилдаги уруғлар (картошка ва бошқалар) етказиб берилиб, 138 гектарга сабзавот, 5 гектарга мевали дарахт кўчатлари экилиши ташкиллаштирилди.

  Бундан ташқари, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 133 нафар хотин-қизларнинг 122 нафарига ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилди.

  Хусусан, 78 нафари ишга жойлаштирилди, 10 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди, 5 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 4 нафарига имтиёзли уй жой учун ҳужжатлари расмийлаштирилди, ажрим ёқасига келиб қолган 21 та оила яраштирилди, 2 нафар аёлнинг вояга етмаган фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига имтиёзли равишда жойлаштирилди, 2 нафар аёлга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

  Бунинг натижасида, 96 нафар ижтимоий оғир аҳволдаги аёлларнинг яшаш шароити яхшиланди.

  Ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.Кўрсатилган даврда  51 нафар  ногиронларга тиббий ёрдам кўрсатилди, улардан  17 нафари амбулатор даволанишга шифохоналарга имтиёзли йўлланма берилди, 30 нафарига сиҳатгоҳларда даволаниши учун йўлланма берилди, 3 нафарига аравача, 2 нафарига протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди, 2 нафар ёрдамга муҳтож якка ёлғиз фуқарога 1 230 000 сўмлик 15 хил озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

  Мактаб ёшидаги  2 нафар ногирон ўқувчиларни она бола сиҳатгоҳига бепул даволаниши учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

  Мисол учун, Сўх тумани, “Сўх” МФЙда яшовчи Р.Одилова ва Қалъа МФйда яшовчи З.Бобосоттиеваларга Бешариқ туманда жойлашган Она-бола сиҳатгоҳига бепул даволаниши учун имтиёзли йўлланма берилган.

  Аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, прокурорнинг ташаббуси билан 221 нафар  фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаш йўналишида 55 нафарга яқин аъзолари маҳалладаги жамоатчилик ишига жалб этилди.

  Бундан ташқари сектор ҳудуди бўлган Сўх туман Сариканда МФЙда очилган "Сўх Намунаси" МЧЖ-га келгусида ишга жойлаштириш шарти билан 87 нафар хотин-қизларни Тикувчилик йўналишида ташкил қилинган касбга уқитиш курсига жалб этилди.

  Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш йўналишида 885  нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, 255 нафарида турли касалликлар аниқланди, шундан 125 нафарига даволаниш учун йўлланмалар берилиб, 105 нафари амбулатор, 57 нафари стационар тартибда даволаниши натижасида соғломлаштирилди, 20 нафар фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Айтиш жойизки, Сух туманида секторлар кесимида аҳоли манфаатини химоялаш, муаммоларни ўрганиш ва уларни аниқлаш, шунингдек, аниқланган муаммоларни бартараф этилишида арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Амалга  оширилган ишлардан эса халқ миннатдор. Секторларда бажарилган бошқа ишлар ҳақида мунтазам маълумот бериб борамиз.