Сухда ободончилик ишлари авж олмоқда
2019-10-16 17:24:53 246
Ватан ободлиги - кӯнгил ободлигидандир. Айтиш мумкинки, халқимизнинг Ватан тараққиёти йўлидаги интилишлари ӯз самарасини бермоқда. Кундан-кунга чирой очиб бораётган туманимизда баъзи бир ҳудудлар борки, ӯзгариш, янгиланишларга мӯҳтож. Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам шундай гӯшалар, тор ва асфалт кӯрмаган йӯллар мавжуд. Эндиликда саъй-ҳаракат ва эзгу ташаббуслар ила бундай гӯшаларга техника етиб келиб, ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёймоқда. Туман ҳокими Фаррух Усаров Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида бӯлиб, маҳалладаги "Армуғон" ва "Спортчилар" кӯчасида истиқомат қиладиган аҳоли билан учрашди. Гузар аҳлининг муаммоларини ӯрганиш жараёнида маълум бӯлдики, биринчи галдаги масала ушбу ҳудуддаги мавжуд йӯлларни ипақага келтириш, шағал ётқизиш, шағал ётқизилган кӯчаларни эса, асфалтлашиш зарур. Ҳокимнинг бевосита ташаббуси ва топшириғи асосида мутасаддий идора-корхоналар ӯз техникалари билан ушбу ҳудудга етиб келишди ва ободончилик ишлари бошлаб юборилди.
Махсус техника ва мосламалар орқали 400 метр йӯл теккисланиб, шағал ётқизилди. Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, 150 метр йўллар асфалтланди. Асосийси, бундайин эътибор ва яхши амаллардан халқ миннатдор. Бу муаммо туман ҳокимига оммавий сайёр қабулда ҳам етказилган эди ва ободончилик ишларнинг авж олиши аҳоли мурожаатлари беэътибор қолмаслигининг далолатидир.
Маълумки, туман маҳаллаларида ҳоким ва мутасаддий идораларнинг сайёр қабуллари ӯтказилмоқда ва аниқланган муаммолар эътибор билан бартараф этилаётир. Туман ҳокими Фаррух Усаров ва иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев билан биргаликда бугун ҳам Мулгон ва Ҳушёр маҳаллаларига ташриф буюришиб, бевосита аҳоли билан учрашди ва амалга оширилаётган ободончилик ишларидан, шунингдек, халқ мурожаати жойида ҳал этилаётганидан бу худуд аҳолиси миннатдорчилик билдиришди. Номлари тилга олинган маҳаллаларда ободончилик ишлари давом этмоқда.