Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Обод маҳалла - обод Ватан асоси

×

 2019-10-15 13:33:40    230

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Республикамизнинг қай гўшасига борманг, ободончилик ва бунёдкорлик ишлари устидан чиқасиз. Ватан ободлиги - кўнгил ободлигидир. Чин кўнгилдан, самимийлик билан амалга оширилган ишларда эса, унум ва барака бўлади. Вилоятимизнинг энг кенжа тумани - Сўхда ҳам ободончилик ишлари йўналишида ўтаётган йилнинг 9 - ойи давомида кўп арзирли ишлар амалга оширилди. Ободончилик ишлари қаторида халқнинг, туман аҳолисини дунёқараши ҳам ўзгариб бормоқда. Буни биргина Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини мисолида кўришимиз мумкин.

- "Биз ўз самарали фаолиятимиз билан халқни рози қилишимиз керак, зеро Президентимиз айтганларидек, халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади", - дейди ушбу маҳалла раиси Субҳонали Нишонов. Фаолиятининг биринчи кунидаёқ ёш, шижоаткор раис бутун фаолиятини халқ хизматига бағишлади.

  У ишни даставвал маҳалладаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг шароитини  ўрганишдан бошлади. Тез фурсат ичида 7 та кам таъминланган, 38 та эҳтиёжманд оилалар маҳалладаги  ҳомий тадбиркорлар  кўмагида ун, пахта ёғи ва  бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. 

  Маҳалла фуқаролар йиғинининг “Санги сиёҳ” маҳалла аҳолиси ичимлик сувидан қийналиб, узоқ жойдан сув ташиб келар эди. Шундай кунларнинг бирида  тадбиркор Валижон Тўйчиев раис  олдига келиб, муборак ҳаж сафарига боришдан олдин маҳалладошларининг мушкулини осон қилиш учун ўз ҳисобидан маҳаллага сув чиқариб беришини билдирди. Раис таклифни қўллаб-қувватлади, маҳалланинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал қилинди. Тадбиркор саксон миллион сўм пул сарфлаб,  уч юз хўжаликни тоза ичимлик суви билан таъминлади.

  Маҳалла марказидан “Ҳазрати Али” зиёратгоҳигача  бўлган бир чақирим узунликдаги ўнқир-чўнқир йўлни асфальтлаш лозим эди. Бу борада раис туман ҳокими Ф.Ўсаров ва бошқа мутасадди идораларга мурожаат қилди ва туман ҳокими ҳамда иккинчи сектор раҳбари — туман прокурори  Ф.Абдувалиевнинг ёрдами билан йўл асфальтланиб, маҳалла аҳлининг жонига оро кирди.

  Зиёратгоҳдаги  27 та  айвон маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли билан таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбиркорлар — А. Жумаев, Б. Аҳмедов, Р. Ҳасанов, Ж. Ортиқов, Д. Желонов, Ғ. Сожиевлар зиёратгоҳга янги замонавий дарвоза қуриб беришди.

  Маҳалламизда саховатли  инсонлар тобора кўпайиб бормоқда. Тадбиркор Ғуломжон Нишонов 300 метр қишлоқ ички йўлини асфальтлаб, Парвоз Шарипов  эски қабристон атрофини тўсиб берди. 5-сонли умумий ўрта таълим мактабига маҳалла ҳисобидан 100 метрли қувур берилди ва сув ўтказилди.

  Маҳаллада ҳамжиҳатликни таъминлаш, қурилиш, ободончилик ишларини олиб бориш, фуқароларнинг яшаш тарзини мунтазам ўрганиб боришда раисга Бобоҳожи Аҳмедов, Акбарали Дадақозиев, Субҳонидин Тожибоев, Шамсиддин Хидиров, Эркин Сунатов, Сайфиддин Шодиев, Лола Хўжаева, Азим Кимсанов, Шуҳрат Урунбоев, Бобо Тўйчиев каби маҳалла фаоллари яқиндан ёрдам бермоқдалар.

  Маҳалладаги бирдамлик, раиснинг ташкилотчилиги туфайли ҳали маҳалламиз янада обод гўшага айланади.

Аминжон  ҲАКИМОВ, меҳнат фахрийси, Сух тумани.