Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВ - ДЕМОКРАТИЯ КУЗГЎСИ

×

 2019-10-15 00:41:32    122

PDF yuklash
Chop etish



  Сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир – ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун имконият. Мазкур сиёсий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов Кодексида ўзи ифодасини топган.

  Республикамиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён -  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга вилоятмизнинг энг чекка тумани - Сухда ҳам тайёргарлик қизғин кечмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, шунингдек сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш бўйича ишлар самарадорлигини янада ошириш – давр талаби ҳисобланади. Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлтиб ўтган тадбирда иштирокчиларга туман сайлов комиссияси тренери Додхудо Юнусов сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

 

  Сайлов-  бу фукарорларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йули билан сайлаш ва сайланиш хукукини амалга ошириш шакли хисобланади. Демократик сайловларнинг  асосий принциплари умумий, тенг, тугридан-тугри, яширин овоз бериш

  Сайлов-бу фукароларнинг жамият ва давлат ишларида бевосита ва уз вакиллари  оркали иштирок этш хукуки.

  Давлат хокимияти вакиллик органлларига сайловлар ягона сайлов кодекси билан тартибга солинади.

  Узбекистон Республикасининг фукаролари давлат хокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш хукуки эгадирлар. Хар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш хукуки, уз хохиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги конун билан кафолатланади (Узбекистон Республикаси Конститутсияси, 117-модда)     

            2019 йил декабр ойида булиб утадиган сайловларнинг узига хос  хусусиятлари:

- сайлов ягона Сайлов кодекси асосида татибга солинади.

- Олий мажлис Конунчилик палатаси, халк депутатлари вилоят, туман ва шахар кенгашларига сайловларда 5 та сиёсий  партия бевосита иштирок этади.

- Сайловларда иштирок этувчи фукаролар Конунчилик палатаси сайлови буйича 150 сайлов округидан куйилган номзодлар учун озод беришади.

-Мазкур сайловларда иштирок этувчи сайловчилар сони олдинги булиб утадиган сайловларгаа нисбатан  купчиликни ташкил этмокда.

- Сайловларда фукароларнинг овоз бериш хукукини янада кафолатлаш максадида ижтимоий хавфи катта булмаган унча огир жиноят содир этган шахсларни сайлаш хукукини  амалга ошириш.

-сайловлар жараёни очик ва шаффоф тарзда ташкил этиш максадида фукароларнинг узини узи бошкариш органи томонидан кузатувчилар иштироки кафолатланиши назарда тутилган

  Сайлов кодексини кабул килиш зарурати:

   Узбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил  22-декабрда Олий Мажлисга такдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий хаётида мухим ахамиятга эга булган сайлов конунчилиги бир катор конун ва конуности хужжатларидан иборат булсада, афсуски, хунузгача яхлит бир хужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халкаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Узбекистон Республикасининг Сайлов Кодексини ишлаб чикиш ва кабул килиш вазифасини куйган эдилар.

           Сайлов кодексидаги янгиликлар:

-Конунчилик палатасида Экохаракат вакиллари учун квота ажратил институти тугатилди;

Номзодларни  халк депутатлари туман (шахар) Кенгашларига фукароларнинг узини узи бошкариш органлари томонидан курсатиш тартиби бекор килинди;

-Сайловчиларнинг ягона электрон руйхатини юритиш тартиби конунан тартибга солинади;

-Сиёсий партиялар томонидан имзо  йигишида сайловчилар томонидан бир канча партияларни ёклаб имзо куйиш имконияти берилди;

- Сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларини санаш тугрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик мухокамаси учун 48 соатдан кам булмаган вакти илиб куйиш тартиби урнатилди.

-Участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аник харакатлари назарда тутилмокда ( овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комиссиялари билан узаро алокалари х.к);

- Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан купи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб куйилди;

- Халк дупутатлари туман (шахар)  Кенгашларида мухокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари буйича жамоат бирлашмалари ва ташилотларининг таклифлари олиниши тартаиби урнатилди;

-Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йул куйиладиган энг куп четга чикиши ун фоиздан ошмаслиги тартиби урнатилди;

- Фукароларнинг  узини узи бошкариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш хукуки берилди;

- Конунчилик палатасига , махаллий Кенгашларга сайлов бир вактда утказилган такдирда, Конунчилик палатаси депутатлари сайловини утказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби урнатилди;

-сайловларда овоз бериш вакти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;

-Сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнингн руйхати тугрисидаги узи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга булади.

Мазкур сиёсий жараённи юкори савияда ва кутаринки  рухда утказиш учун барча сайловчиларга бирдамлик ва хамжихатликни тилакдошиман.

   Додхудо Юнусов