Эътибор бу-куч демакдир
2019-10-13 02:12:53 279
Биз ёшларга қарата кӯрсатилаётган эътибор эса, ана шундай кучлар манбаи сари етакловчи восита. Мен ҳам ана шу эътиборлар туфайли бугун Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида янги очилган Корея Халқаро Университетининг Архитектура муҳандислиги йӯналиши талабасиман. Албатта, ӯз меҳнатим ва фаъоллигим учун давлат гранти асосида таълим олмоқдаман. Бу йӯлда ташаббус қилган, имкон берган, ишонч билдирган вилоятимиз ҳокими Шуҳратжон Мадаминович Ғаниевга , Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашига ва Корея Халқаро Университетига чин дилдан раҳмат айтаман ва албатта, чексиз миннатдорман. Келажакда эса, умид қилинганидек инсон бӯлиб, Ӯзбекистон учун хизмат қиламан.
Хизматларим ҳеч қачон иддаоли бӯлмайди. Ҳалол ва ҳақиқий ишлашга интиламан. Бу интилишлар эса, юксак келажак сари ундайди. Албатта, интилишларим туфайли ҳам, шу кунга қадар 60 га яқин ютуқларга эришдим. Сурхондарё, Тошкент шаҳрида ва вилоятларда ӯтказилган Республика танловларида ғолиблар сафидан ӯрин олдим. Бу йил менинг жамоам “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг Республика босқичида ғолиблар қаторидан жой олди. Бу эса, меҳнатлар маҳсулидир. Умримнинг охиригача она Фарғонамнинг, ота Сӯхимнинг шаънини елкаларимда кӯтариб, халқ маънавияти учун хизмат қиламан.
Жавоҳир Сирочиддинов
Корея Халқаро Университети талабаси
Манба: http://kishvar.uz