Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА “ЁШЛАР ОҚШОМИ” ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-06-11 17:52:23    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда “Ёшлар оқшоми” тадбирлари ташкил этилиб, ўтказилмоқда

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла ёшлар етакчиси саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан "Ёшлар оқшоми" маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди. Ёшлар кунига тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида туманимиз маҳаллаларида мана шундай тадбир ва тантаналар ташкил қилинмоқда.

 

Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар аҳолининг кайфиятига кўтаринкилик бахш этди. Концерт дастури давомида қизиқарли ўйин ва мусобақалар ташкил этилди.

 

- Мустақиллигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, ёшларнинг ижтимоий фаолликка чорловчи интерактив ўйинлар чин маънода барчага илиқ байрамона кайфият улашди десак муболаға бўлмайди, - дея бизга хабар йўлламоқда маҳалла ёшлар етакчиси Ш. Амиралиев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram