Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-07 17:47:00    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Девайрон маҳалласида туман сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Бугун Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда иштирок этган туман секторлар раҳбарлари ҳам маҳаллла аҳлини қийнаётган муаммолар юзасидан қилинган мурожаатларга муносабат билдирдилар.

Қилинган ҳар бир мурожаат мутасадди раҳбарлар иштирокида бевосита ўрганилди. Маҳалла ободлиги, ичимлик суви таъминоти, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш, табиий газ ва электр энергияси таъминотига доир масалалар, маҳалла ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид тадбирларни ташкил этиш, маҳалладаги умумтаълим мактабини таъмирлаш каби масалалар маҳалла аҳли мурожаати асосини ташкил этди.

Тадбирда ҳар бир сектор раҳбарига ҳам муаммолар юзасидан мурожаатлар қилинди. Маҳалла еттилигига ҳудудда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича ҳамкорлик чора-тадбирларини белгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram