Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ИККИ НАФАР МУАЛЛИМ СОҲАНИНГ ЮКСАК МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛИШДИ

×

 2024-03-01 15:29:31    384

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхлик икки нафар муаллим соҳанинг юксак мукофотига сазовор бўлишди

Республикамизда таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган баркамол авлод тақдири ва келажаги мужассам. Муаллимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш юзасидан қилинаётган амалий ишлар эса, соҳа вакилларига ўзгача иштиёқ бағишлаётир.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг яқинда Сўх туманига қилган ташрифи чоғида туманда олиб борилаётган ишлар, ўқитувчи-педагогларнинг фаолияти, ўқувчиларнинг билим даражаси, берилаётган эътиборга нисбатан қилинаётган амалий ишлар, яратиб берилган шароитлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилган эди. Самарали якунланган ташриф бугун ўзининг ижобий натижасини берди.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири имзоси билан икки нафар фидоий ўқитувчиларимиз – 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Садриддин Абдураҳмонов (Ҳушёрий) ва 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар ўқитувчиси Мунирахон Атаева соҳанинг юксак нишонлари билан тақдирланишди.

Таълим даргоҳларида ташкил этилган тадбирларда соҳага берилаётган эътибор, ўқитувчилар меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани сўз олганлар томонидан алоҳида таъкидланди. Сўх тумани ҳокими, Фарғона вилояти мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирларда Садриддин Абдураҳмоновга “Таълим фидоийси” ва Мунирахон Атаевага “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали тарзда тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram