Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 287 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

×

 2023-09-20 17:16:37    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислоҳотлар жараёнида маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси “Депутатлар мақоми” тўғрисидаги Қонунинг 6-7 моддаларига асосан Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ҳақиқат” кўчасида депутат, мазкур маҳалла раиси Субҳонали Нишонов иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур тадбирда маҳаллада ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар, электр тармоғи тортиш ва таъмирлаш, интернет тармоғи тортиш ва табиий газ таъминоти масалалари таҳлил этилди.

Айтиш лозимки, бугун депутатлар иштирокида таълим соҳасидаги ислоҳотлар жараёни ҳам ўрганилмоқда. Депутат Субҳонали Нишонов туман марказидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида мазкур маҳалла раиси Додомажид Мажидов билан биргаликда бўлиб, мазкур муассаса фаолияти билан танишдилар ва муассаса мутасаддилари билан бўлган суҳбатда берилаётган эътибор доирасида ўсиб келаётган баркамол авлод таълим-тарбияси ва озиқ-овқат таъминотига масъулиятли бўлиш лозимлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбирда Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасига берилаётган алоҳида эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига қаратилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.


                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram