Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МАКТАБЛАРИНИНГ 84 НАФАР БИТИРУВЧИЛАРИГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-06-20 17:52:47    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман мактабларининг 84 нафар битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар тақдим этилди

Республкамизда таълим соҳасига, мактабга берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган баркамол авлоднинг тақдири ва келажаги мужассам. Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган сўзлари бежизга айтилмаганлигини бугунги ислоҳотлар самарасидан ҳам бемалол кўришимиз мумкин.

Шунингдек, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган педагог ходимлар ва мактаб партаси ортида умрининг 11 йилини ўтказган битирувчиларни муносиб рағбатлантириш ҳам ушбу даргоҳда фаолият олиб бораётган ва таҳсил олган талабаларга катта шавқ, завқ, иштиёқ ва мотивация бериши табиий ҳол. Бугун миллионлаб Республика битирувчилари қаторида бизнинг аълочи талабаларимиз – умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига ҳам олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Туман маданият маркази мажлислар залида бўлиб ўтган тантанали тадбирда туман ҳокими ва туманимиз секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Фарзандларини табриклаш учун келган ота-оналар кўзларида қувонч, залда ўтирган барча муаллимлар кўнглида эса ғурур сўзларини бемалол ўқийсиз.

Барча бахтли битирувчиларни табриклаб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Республикамизда, айниқса, Сўх тумани мисолида ёшларга берилаётган эътибор замирида Ватанимиз келажаги мужассамлигини қайд этди. Мана шу эътиборга бугунги ёшлар муносиб бўлиб амалий меҳнат ва Ватанга дахлдорлик ҳисси билан жавоб беришлари лозимлиги туман ҳокими сўзларида ўз ифодасини топди.

Бу йил тумандаги умумий ўрта таълим мактабларимизни жами бўлиб 1 139 нафар (656 нафари қизлар) ўқувчилар битирдилар ва улар орасидан 73 нафарига аъло ўқишлари ва намунаи хулқлари учун олтин ва 11 нафарига кумуш медаллар насиб этди. Олтин ва кумуш медаллар соҳиблари ўз мукофотларини туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири қўлидан қабул қилиб олишди.

Биз барча битирувчиларни ва медаллар соҳиби бўлган Сўхлик талаба ёшлар – мактаб битирувчиларини ушбу унутилмас кун билан самимий табриклаймиз. Барча битирувчиларга олий мактаблар талабаси бўлишдек улкан бахт насиб этишини чин дилдан тилаб қоламиз.

Ҳаётингиздаги илк мукофот муборак бўлсин, азиз битирувчилар!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram