Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛШИГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-06-08 16:31:12    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олшига қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Туманимиз ҳудудида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёз фаслида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган бундай тадбиларда аҳолига бу бўйича кенг қамровли тушунча ва маълумотлар берилиб, амалий машғулотлар орқали бундай вазиятлардан сақланиш йўллари ва усуллари ҳам ўргатилмоқда.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман газлаштириш идораси, туман ижтимоий муҳофаза бўлими ҳамкорлигида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги, ёз мавсумида тақиқланган сув ҳавзаларида болаларнинг чўмилишига йўл қўймаслик, ёш болаларни назортасиз қолдирмаслик, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво чақнаши оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳамкорликда амалга оширилаётган тарғибот тадбирининг навбатдагиси 4-сектор ҳудудидаги мактабгача таълим муассасасида ташкил этилди. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари тадбир жараёнида ёнғин хавфсизлиги, тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилишни тақиқловчи тарғибот буклетларини муассаса ҳудудида ёпиштириб, муассаса ошхонасида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш хусусида тушунтиришлар бердилар.

Тарғибот тадбири жараёнида бевосита болажонлар иштирокида мавзуга оид  амалий машқлар орқали тушунтириш ишлари ташкил этилди. Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидовнингг сўзларига кўра, бундай тарғибот тадбирлари ҳудудларда мунтазам ташкил этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram