Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ, МАКТАБ!”

×

 2023-05-27 18:13:30    163

PDF юклаш
Чоп этиш


“ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ, МАКТАБ!”

Туманимизнинг Соҳибкор маҳалласида жойлашган 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида ўтказилган «Хайр боғча, салом мактаб!» маънавий-маърифий тадбирига ота-оналар, маҳалла фаоллари, педагоглар таклиф қилинди. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Гулнозахон Усмонова иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан баркамол авлод тарбиясига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кўпайтиришга қаратилган сай-ҳаракатлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Таъкидлаш лозимки, қилинган барча ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун туманимизда баркамол авлоднинг МТТ ларга бўлган қамров даражаси 80 фоизга яқинлашди.

Болалар ижросида Ватанни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар, мақол ва ҳикматли сўзлар, турли саҳна кўринишлари барчага қувонч улашди. Болаларга эсдалик совғалари ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.  

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram