Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 ФАХРИЙЛАР ВА ФРОНТ ОРТИ МЕҲНАТКАШЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-05-10 17:36:07    121

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фахрийлар ва фронт орти меҳнаткашлари ҳолидан хабар олинди

9 май санаси ҳар биримизни яна бир карра ўтмишни, ота-боболаримиз бошидан ўтган қора ва машаққатли кунларни хотирлашга, ўтганларнинг номини яхшилик билан тилга олишга ундайди. Зотан, инсон азиз ва унинг хотираси муқаддасдир.

Биз – бугунги авлод, Ватан фарзандлари, Ватан равнақи ва ривожи йўлида жон фидо этган эл-юрт ўғлонлари, иккинчи жаҳон уруши майдонида жисмлари қолиб кетган, кўрсатган жасорати туфайли Ҳақга етган, бироқ руҳи поклари ҳамиша ён-атрофимизда бўлган ватандошларимизни, фронт ортида буюк Ғалабага ҳисса қўшган давр ва замон Қаҳрамонлари олдида ҳам доим таъзимдамиз. Ўтганлар хотирасини ҳамиша ёд этиш, бугун биз билан истиқлол ҳавосидан нафас олаётган ва бахтли қарилик гаштини сураётган инсонларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш биз учун ҳам қарз ва ҳам фарздир.

Фронт орти меҳнаткашлари, иккинчи жаҳон урушида жангга бора олмасалар ҳам, бироқ Ғалаба учун улкан ҳисса қўшган ватандошларимизни хабар олиш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги гуруҳ меҳнат фахрийлари ва нуроний отахону онахонлар хонадонида бўлишди. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман мудофаа ишлари бўлими вакиллари, маҳаллалар бешлиги иштирокида барча нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди, уларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган, 100 ёшни қаршилаётган нуронийларимиз Раҳматжон Аҳмедов, Додобой Тожибоев, Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидан Саломатхон Ашўрова, Қалъа маҳалласидан Қимматпочо Ибрагимова, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фахрий муаллима Ноилахон Нишонова, Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут кишлоғида умргузаронлик қилаётган Маҳзода Тешабоевалар билан самимий суҳбат этган меҳмонлар урушнинг машаққатли дамларини яна бир карра ёдга олишди. Бугунги дориломон кунларга етиб келган нуронийларимиз озод ва обод Ватан равнақи, унинг гуллаб-яшнаши ва инсоният ҳеч қачон уруш номини тилга олмаслигини тилаб, дуолар қилдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram