Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЙРОҚ МАССИВИДАГИ БИРИНЧИ МЕМБРАНА ТАЙЁР ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ, ЖАВПАЯДАГИ МЕМБРАНАГА “ОБИ ҲАЁТ” ТЎЛДИРИЛДИ - БАРПО ЭТИЛГАН ЎРИКЗОР СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ОРҚАЛИ СУҒОРИЛМОҚДА

×

 2023-05-05 15:49:24    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Қайроқ массивидаги биринчи мембрана тайёр ҳолатга келтирилди, Жавпаядаги мембранага “оби ҳаёт” тўлдирилди - барпо этилган ўрикзор сув тежовчи технологиялар орқали суғорилмоқда

Туманимизда янги очилаётган ер майдонларида бугун амалий ишлар авж олган. Сафарбар этилган техникалар ёрдамида ер майдонларини тайёрлаш ва экин экишга шай ҳолтага келтириш ишлари Қайроқ массивида бевосита бириктирилган вакиллар назорати оасида амалга оширилаётир.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев ва вилоятдан келган вакилларнинг назорати остида экин ер мадойларини тайёрлаш ишлари охирига етказилмоқда. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, айни кунда Қайроқ массивида суғориш учун мўлжалланган биринчи мембрана кавлаб бўлинди ва яқин кунларда мембранани жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилади.

Мазкур ҳудудда дастлабки 200 гектар ер майдонига малина экилади. Сув тежовчи технологиялар орқали суғориладиган мазкур майдондаги ҳосилдорлик мутахассисларнинг маълумотига кўра, анча юқори бўлар экан.

Қалъачанинг Жавпая массивида эса, олиб келинган барча ўрик ниҳоллари экиб бўлинди ва мутахассислар экин ер майдонининг қолган қисмига сув тежовчи технологияларни ўрнатишмоқда. Бунинг учун барча зарурий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар олиб келинган.

Дастлабки 230 гектарга экилган ўрик ниҳолларинининг ўсишини кўриб, ҳавасингиз келади. Аллақачон “оби ҳаёт” билан тўлдирилган мембрана орқали янги боғлар суғорилади ва мутахассисларнинг сўзларига кўра, мембрана орқали бир пайтнинг ўзида 20 гектар боғзор ва экин ер майдонлари бирданига суғорилди.

Жавпаядаги кунлик ишлар бевосита мутасаддилар билан биргаликда ҳар куни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримов бошчилигида таҳлил этилади.Туман прокурори ташаббуси билан Жавпаянинг пастки қисмидаги иссиқхоналарнинг суғориш муаммоси ҳам ҳал этилаётир.    

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram