Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУШЁР МАҲАЛЛАСИ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ 408-СОНЛИ ҚАРОР АСОСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-05-02 09:26:01    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳушёр маҳалласи ички кўчалари 408-сонли қарор асосида асфальтлаштирилмоқда

Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида туманимиздаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида мазилли дастурлар ҳам қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурлар асосида бугун Сўх тумани маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларига ҳам ушбу қарор асосида асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Мазкур маҳалланинг 5 километр узунликдаги кўчаларига асфальт қопламаси ётқизилади ва айни кунда йўлсозлар ушбу режа асосида иш олиб боришмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Сордиқжон Мурзоев мазкур маҳаллада бўлиб, йўлсозлар ва маҳалла аҳли билан учрашди ва ишларни сифатли этиб бажариш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Зотан, қилинаётган бу ишлар халқимиз манфаатига хизмат қилади ва бажарилаётган ишлар сифатига жамоатчилик назорати асосида алоҳида эътибор қаратилаётир. Мазкур маҳалланинг асфлаьтлаштирилишига давлатимиз томонидан 1 миллиард 604 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram