Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАР ИЧКИ ЙЎЛЛАРИГА АСФАЛЬТ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2023-04-25 15:31:10    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллалар ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари давом этяпти

Туманимизда Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айтиш лозимки, жамоатчилик назорати асосида бажарилаётган ишларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Айни кунда туманимизнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчаларига асфальт қопламаси ётқизилмоқда. 408-сонли қарор асосида мазкур маҳаллада 8,6 километр йўллар асфальтлаштирилади ва ушбу мақсадга салкам 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

“Анорбоғ” кўчасида олиб борилаётган асфальтлаштириш ишларини кўздан кечирган туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев қурувчи ташкилот мутасаддиларига бажарилаётган ишлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозимлигини қайд этди. Маълумот учун: туманимизда Президентимизнинг амалдаги 408-сонли қарори асосида ободонлаштириш ишларига салкам 19 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram