Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИР НУРОНЙИЛАР КАЙФИЯТИГА КЎТАРИНКИЛИК ҲАДЯ ЭТДИ

×

 2022-10-10 17:08:19    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябр кунги 816-сонли қарори билан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланган. Мазкур ҳафталик доирасида Сўх туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилиб, турли маънафий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ва давра суҳбатлари ташкил этилиб ўтказилди.

Бугун тўртинчи сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан “Нисо” дам олиш масканида мазкур ҳудуд маҳаллаларидаги кекса ва нуроний отахонлар иштирокида бир пиёла чой устида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда сўз олган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов ўз сўзида барча нуронийларни табриклади ва уларга  берилаётган эътибор ва ғамхурликларга тўхталиб, туманимизда бўлаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари тўғрисида гапирди. Нуронийларнинг ҳаёт йўли бугунги ёшлар учун ибрат мактаби эканлиги таъкидланди.   

Шунингдек, тадбирда иитирок этган нуронийлар ҳам сўзлашди. Нуроний отахонлар Садулаев Н, Абдиев Б, Акбаров Д. Ва Суюнбоев М. лар ўз сўзларида нуронийларга бўлаётган эътибор, Президентимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, “инсон қадри учун” деган тамойилнинг амалий исботи ҳақида гапиришди ва давлатимиз раҳбарининг сиёсатларидан мамнун эканликларини миннатдорлик ва шукроналик сўзлари билан баён этишди. Тадбирда санъаткорлар ўз кўй-қўшиқлари билан тадбир иштирокичларини хушнуд этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram