Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ БЎЛҒУСИ ТАЛАБАЛАР УЧУН ТЕСТ ИМТИҲОНИ ТОПШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-08-10 08:44:49    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

      Сўх тумани ёшларига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, мана уч йилдирки, Республикамиз олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар туманимизнинг ўзида имтиҳон топширишмоқда. Бугун ҳам, жараёнларнинг учинчи кунида, эрталаб, соат 6-00 дан туман “Суғдиёна” спорт мажмуасининг ҳовлиси одам билан тўла. Кўзларида “олий таълим мактаби талабаси бўламан” деган орзу чақнаб турган ёш йигит-қизлар қатор бўлиб, навбат кутишмоқда. 

Эрталабки соат 7-15. Айни шу белгиланган вақтдан бошлаб, бутун Республикамида бўлгани каби Сўхлик абитуриентлар учун ҳам тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Ўрнатилган тартибда ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилиб, майдон узра терилган столлардан жой эгаллашди. Тест топшириш жараёнлари бошланди. Тест имтиҳонлари топширилишида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётган ҳудудга “Ўзтелеком” Фарғона вилояти ҳудудидий бошқармаси ходимлари томонидан 15 та кўзатув камералари ўрнатилган. Тест имтиҳонларини топшириш жараёнлари бевосита Сўх туманида бўлиб ўтаётгани ҳам Сўхлик талабаларга берилган катта имкониятдан нишона. 

Бугун ҳам икки сменада тест топшириш жараёнлари бўлиб ўтади. Биринчи сменада 360 нафар абитуриентлар имтиҳон топширишади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram