Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУЛ ВА СОҲИБКОРДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ

×

 2022-03-26 18:52:14    61

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУЛ ВА СОҲИБКОРДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ

         Наврўз шодиёналари туманимиз узра халқимизнинг кўтаринки кайфияти билан давом этмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудидаги Тул ва Соҳибкор маҳалласи аҳолиси биргаликда Наврўз шодиёналарини ўтказишди.

         Ҳар икки маҳалла аҳли учун тантана ўтказиладиган жойда байрам дастурхони ташкил этилди. Ҳақиқий сайлга айланиб кетган байрам тантанаси айниқса, болажонлар қалбида чуқур из қолдиради. Байрам тадбирларини соғинган болажонлар ўртасида ташкил этилган турли спорт муосбақалари байрам файзига ўзгачалик бахш этди десак, муболаға эмас.

         Санъаткорлар қўшиқлари остида рақсга тушаётган байрам қатнашчилари, болажонларнинг шўх-шодон кулгулари, янги келинчакларнинг "Келин салом"лари, арқон тортиш, миллий кураш каби миллий ўйинларнинг ташкил этилиши Наврўз ота-боболаримиздан қолган умрбоқий мерос эканлигини яна бир карра тасдиқлади. Чунки Наврўз бирдамлик, ўзаро меҳр-оқибат ва меҳр-мурувват, хайрихоҳлик ва шукроналик рамзидир.

         Наврўз тантаналари туманимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати