Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ШАЙ

×

 2022-03-14 19:16:02    102

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИ ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ШАЙ

         Айтиш лозимки, туманимизда ўтган 2021 йили улкан қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва бунинг барчаси бевосита Сўх туманига ҳукуматимиз ва бевосита давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган беқиёс эътибор туфайлидир.

         Туманимизнинг Офтобру маҳалласи “Қизил ҳудуд” даги маҳаллалардан бўлиб, бу ерда ўтган йили “Обод қишлоқ” Дастури доирасида амалга оширилган ишлар эътирофга лойиқдир. Берилаётган эътибор эътирофли ва амалий ишлар туфайли ўз исботини топмоқда.

         Мазкур маҳаллада айни ёз палласида қурилиши бошланган умумий ўрта таълим мактаби айни кунда фойдаланишга топшириш арафасида. Мазкур таълим даргоҳининг қурилиш ишларига давлатимиз томонидан 12 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Қурилиш ишлари “Фарғона бунёдкор қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.

         Ишончимиз комилки, мазкур мактабнинг фойдаланишга топширилиши халқимизга муносиб баҳорий совға бўлади. Таълим даргоҳи 330 ўринга мўлжалланган ва бу ерда охирги ишлар амалга оширилмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати