Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

112-ЁШЛИ МОМО МЕҲМОНИДА

×

 2022-03-09 18:37:07    66

PDF юклаш
Чоп этиш


112-ЁШЛИ МОМО МЕҲМОНИДА

         8-март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб туманимиз ҳудудида яшайдиган нуроний моможонлар, юз билан юзлашган кекса онажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан совғалар тақдим этилди.

         Гулистон маҳалласида яшовчи 112-ёшни қаршилаган Муҳаррамхон-момо Қосимова хонадонига ташриф буюрган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлар раҳбарлари онахонни байрам муносабати билан табриклаб, уларга туман ҳокими табрикномаси, "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат ва қимматбаҳо совғаларини тақдим этдилар.

         Бундай совға-саломлар туманимизнинг бошқа маҳаллаларда истиқомат қиладиган нуронийларга ҳам улашилди. Нуронийларга турли жамоат ташкилотлари ҳисобидан ташкил этилган совғалар ҳам тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати