Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ОНАЖОНЛАР УЛУҒЛАНДИ

×

 2022-03-08 14:20:56    75

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХЛИК ОНАЖОНЛАР УЛУҒЛАНДИ

         Сўх туманида саккизинчи март - халқаро Хотин қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбир барча аёллар, опа-сингилларимиз ва мўниса қизларимизни туман маданият марказига чорлади.

         Тадбирда иштирок этган барча хотин-қизлар Сўхлик санъат усталари ва ҳудудлардаги санъат ғунчалари тайёрлаб келган байрамона чиқишлардан баҳраманд бўлдилар.

         Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.

         - Сух аёлллари деганда энг аввало, бизнинг кўз олдимизга меҳнаткаш, фарзанд парваришида доимий камарбаста бўлган, ўзини ва фарзандларини, оиласининг шаънини уйлайдиган аёл сиймоси гавдаланади. Сизларнинг оила бекаси сифатидаги мавқеингиз барча таърифга лойикдир. Сиз азизларнинг дуоларингиз мени Сўх фарзанди сифатида янги марраларни забт этишга, азиз Сўхимизнинг ривожи ва тараққиётига ҳисса қўшишдаги фаолиятимга янги куч ва ғайрат бағишлайди. Агар биз азиз Сўхликлар билан биртану биржон бўлиб ягона мақсад сари интилсак, кўзланган барча ниятларимизга эришамиз, албатта. Биз мўътабар Сўхлик аёллар, Ватанимизнинг юксак мукофотларига, ҳамда ҳукуматимизнинг эътирофига сазовор бўлган фидокор онахонларимиз номларини алоҳида эътибор билан тилга оламиз" - деди туман ҳокими ўз сўзлари давомида.

         Бу йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайатининг қарори асосида Қалъа маҳалласидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида раҳбар сифатида фаъолият олиб борган Дилоромхон Одилова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот ўз эгасига туман ҳокими томонидан топширилди.

         Тадбир давомида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ва намуна кўрсатган хотин-қизларга туман ҳокимлиги ва тумандаги барча корхона-ташкилот ва муассасалар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари тақдим этилди.

         Она қадрини улуғлайдиган юрт фарзандларимиз, биз учун она қадри ва унинг қиймати барча нарсадан устундир. Саҳнада 9-сонли мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган она ва фарзанд муносабати ҳақидаги саҳна кўриниши барчани яна бир карра фикр қилиш ва андиша юритишга ундаши табиий ҳол. Ҳаётий мисоллар билан кўрсатилган саҳна кўриниши барча залдаги иштирокчилар қалбини жўнбушга келтирди десак, муболаға эмас.

         Тадбир санъаткорларнинг кўй-қўшиқлари, иштирокчиларнинг ажойиб рақслари билан давом этди. Туман маданият бўлими мудири Илҳомжон Абдумажидов томонидан тайёрланган қувноқ ўйин ғолибларни аниқлаш ва иштиркорчилар кўнглига кўтаринкилик бағишлашга асосий омил бўлди.    

         Истеъдодли санъаткорлар томонидан аёл зотининг, айниқса онанинг муқаддас ва буюклигини ифода этувчи кўй ва қўшиқлар янгради. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, аёлни улуғлаш, оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати