Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Тил - миллат ғурури"

×

 2020-04-27 18:58:09    63

PDF yuklash
Chop etish


"Тил - миллат ғурури"

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Узбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдаи ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарори,  вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 январдаги 42-сонли қарори ва шу ҳақидаги Сўх тумани ҳокимининг 2020 йил 30 январдаги 25-сонли давлат тилига доир қабул қилган қарорлари мазмун моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш ҳамда ижросини таъминлаш белгилаб ўтилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апреладги  "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.

            Муҳтарам Президентимиз томонидан бугунги кунда бутун дунёда давом эттаётган пандемик вазиятда ўқувчи-талабаларнинг таътил давридаги вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 3 апрел куни  ўтказилган видеоселектр йиғилишида халқимиз, айниқса ёшларга мурожаат қилиб, "Азиз фарзадларим ўйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг" деб таъкидлаб ўтилганлигини инобатга олиб, Фарғона вилоят ҳокиминиг 2020 йил 08 апрелдаги 119 Ф-сонли фармойиши, шу ҳақидаги туман ҳокимининг  13 апрелдаги 61 Ф-сонли фармойиши тасдиқланиб, мазкур фармойиш доирасида "Она тили -миллат ғурури" мавзусида "Онлайн" тарзда иншолар танлови, "Китобхонлик ойлиги"ни ўтказиш, умумтаълим ўрта мактаб ўқувчиларининг 9,10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Китобхон ўқувчи" ва "Мумтоз ғазаллар билимдони" ҳамда уларнинг ота-оналари учун "Китобхон ота" ва "Китобхон она" кўрик-танловларининг туман ҳудудий босқичлари онлайн тарзда жорий йилнинг 10 апрел кунидан 10 майга қадар бир ой мобайнида, шунингдек, вилоят босқичи эса 11-15 май кунлари ўтказилиши эълон қилинди.

           Мазкур фармойиш доирасида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси раҳбарлигида туман ҳокимлиги қошида комиссия тузилган, аъзоларга вазифалар юклатилган бўлиб, тумандаги ХТБ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ахборот кутубхона маркази, маданият бўлими, Сўх ТВ ва "Садои Сўх" рўзномалари таҳририятлари билан ҳамкорликда жойларда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

           Жорий йилнинг13 апрел куни ўтказилган танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этган Сўх тумани 4-сонли ўмумтаълим ўрта мактабининг ўқувчиси Самандар Талатжонович Эркинжонов фахрли 3 ўринни эгаллаб, вилоят "Китобхона ёшлар" танлов комиссиясининг фахрномасини олиб, туман шуҳратини янада юксак даражага оширгани барчамизни қувонтириди. Жорий йилнинг 14 апрел куни Сўх тумани 2-сонли умумтаълим ўрта мактабининг 10 синф ўқувиси Дахиятхон Собиржонова "Сен ғуруримсан- она тилим"  мавзўсида иншо танловида фаол иштирок этди, жорий йилнинг 25 апрел куни ўтказилган иншолар танловида Манижа Азимжонова 2 мактабнинг 11 синф уқувчиси вилоят босқичидаги иншо танловида фахрли 3 ӯринни олдики, бўлар билан фахрланамиз.

           Мазкур фармойиш доирасида танловлар давом эттирилмоқда, биз ижодий гуруҳ жонажон Ўзбекистонда яшаб турганимизни фахр ила тилга олиб, барча ёшлармизни ўйда бекор турмасликлари, китоб ўқишларини тилаган ҳолда уларнинг ота ва оналарини ҳам ушбу танловларга бефарқ бўлмасликларини ва фаол иштирок этишларини даъват этиб қоламиз.

                        А.Турабоев - Сўх тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар

                                              самарадорлигини ошириш,  давлат тили тўғрисидаги

                                              қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш

                                              масалалари бўйича маслаҳатчиси