Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдаги 5-сессияси бўлиб ўтди
2020-04-27 18:49:47 159
Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдаги 5-сессияси бўлиб ўтди
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияни халқ депутатлари Сӯх тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Ӯсаров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига қӯйидаги масалалар қӯйилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-24 апрель кунлари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича тумандаги сектор раҳбарларининг ахбороти;
2. Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш жадвалини тасдиқлаш;
3. Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
4. Мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида масъуллар ахбороти;
5. Касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича масъуллар фикрини эшитиш ҳамда вилоят ва Республика комиссиясига таклифларни тасдиқлаш.
6. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида туман ҳокимининг ўринбосарлари ахбороти;
7. Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қуватланиши бўйича ҳудуд тадбиркорларини Мурожаатномаси билан таништириш.
Сессия кун тартибига қӯйилган масалалар юзасидан барча сектор раҳбарлари, ҳоким ӯринбосарлари, шунингдек, масалаларга дахлдор бӯлган мутасаддий идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Кун тартибидаги охирги, еттинчи масала юзасидан “Сухдон” МЧЖ директори Аҳмаджон Ибрагимов тумандаги саховатпеша тадбиркорлар мурожаатини ӯқиб эшиттирди.
Сессия давомида музокарага чиққан туман Кенгаши депутатлари, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва қишлоқ-хӯжалиги соҳаси вакиллари масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати