Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховат ва кӯмак амаллари кенг қулоч ёймоқда

×

 2020-04-25 18:19:17    159

PDF yuklash
Chop etish


Саховат ва кӯмак амаллари кенг қулоч ёймоқда

         Дунёда бизнинг халқимизчалик сабрли, бардошли эл бӯлмаса керак. Бошига ғам-ташвиш келганда ҳам ота-боболаримиз шукур қилиб, умргузаронлик қилишган. Ана шундай матонатли ва сабрли аждодларнинг авлодларимиз. Аждодларимизга муносиб авлод бӯлиш, умрбоқий анъана ва удумларни сақлаш, уларни келажак авлодларга улашиш биз учун ҳам қарз ва ҳам фарздир. Айтиш мумкинки, бугунги синовли кунларда юртимиз узра хайр-саховат амаллари кенг қулоч ёйган.

         Мўҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йил 22 апрел куни бўлиб ӯтган ҳукумат видеоселектор йиғилишда Республикамизда барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йӯлга қӯйиш бӯйича кӯрсатмалар берилган. Вилоятимизнинг энг чекка ва кенжа тумани – Сухда ҳам Президентимизнинг эзгу ташаббусига жавобан хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

         Сух туман Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сӯзларига кӯра, маҳаллада саховатпеша инсонлар сони кундан кунга кӯпаймоқда. Ёш тадбиркор Валижон Тӯйчиев маҳалланинг саховатпеша инсонларидан биридир. Валижон томонидан амалга оширилган хайрияларидан набалки Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи аҳоли, балки туманнинг бошқа маҳалла фуқаролари ҳам баҳраманд бӯлишаётир. Бу сафар тадбиркор томонидан бир бош қорамол (новост) сӯйилиб, Ҳазарати Али, Сариканда, Мулгон ва Чашма маҳалласидаги юзга яқин камтаъмин оилаларга бепул гӯшт тарқатиб берилди. Шунингдек, мол гӯшти билан бирга тиббий ниқоблар ҳам тақдим этилди.

         “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” деган мақол бежизга айтилмаган. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор ака-уклар - Акмалжон ва Адҳамжон Ғоибовлар томонидан Сух тумани маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига тақдим этилган 1 120 000 сӯмлик ун ва ёғ маҳсулотлари маҳалладаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб берилди. Бундай хайрли ва эзгу амалларда депутатларимиз ҳам фаоллик кӯрсатишаётир. Туман Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси Субҳонжон Асқаровнинг фикрича, одамларга нуру зиё улашиш ҳам хайрли амаллардандир. Шунинг учун, депутат томонидан айни кунда уйда қолиб, масофадан таҳсил олаётган Гулистон маҳалласидаги бир гурӯҳ талаба ёшларга бадиий адабиётлар совға қилинди.

Албатта, юқорида таъкидлаганимиздек, совғанинг каттаси ва ё кичиги бӯлмайди. Муҳими эътибор. Мана шундай эътибор ва рағбатлардан баҳра олаётган фуқароларнинг шодлиги чексиз. Зеро, инсонга шодлик ва хурсандчилик бахш этиш ҳам эзгу амаллардандир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати