Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ СЎХДА

×

 2020-04-25 18:10:41    112

PDF yuklash
Chop etish


“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ СЎХДА

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун Сўх туманида бўлиб, коронавирус пандемияси шароитида бу ерда ташкил этилган ишлар билан танишди. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, барча масалаларда суҳбатлашди. Ғазноб маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган чоғи кам таъминланган оилалар яшайдиган хонадонларга кириб уларнинг шароитини ўрганди. Айрим хонадонларда томорқа ер участкалари бўла туриб ундан фойдаланмаётганларидан таассуф билдирди.

Маҳалий ҳокимлик раҳбарларига биронта ҳам томорқасига экин экилмаган уй қолмаслиги лозимлигини, бунда хонадон эгаларига уруғ, кўчат таъминотида ёрдам бериш лозимлигини айтди.

  - Энди аҳолининг ўзи ҳам бир парча бўлсада, ихтиёридаги Сўхнинг қувватли ери қадрига етиб йил давомида камида 2-3 марта ҳосил олишни ўрганиши керак, - деди ҳоким.

Шу куни Сўх тумани аҳолиси учун вилоят ҳокими Ш.Ғаниев 5 минг қоп ун ва 5 минг дона 5 литрли ўсимлик ёғи олиб келган эди. Уни туманнинг барча маҳаллаларига тақсимлаб бепул тарқата бошладилар.

- Сўх халқи муҳтарам Президентимиздан чексиз миннатдор. Бизга ҳамиша меҳр билан эътибор қаратадилар. Хатто бугунгидек, ташвишли кунларда ҳам бизни эслаб, шунча озиқ-овқат маҳсулотлари юборибдилар. Биз давлатимиз янада куч-қудратли бўлсин, халқимиз ҳаёти бунданда фаровонлашсин, юртбошимиз соғ-саломат, узоқ умр кўрсинлар дея дуодамиз, - дейди Ғазноб МФЙ раиси Халилжон Бобоев.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев шу бугун Шохимардон қишлоғига ҳам бориши кутилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube