Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховатли халқимиз кӯмаклашга ҳар доим тайёр

×

 2020-04-24 17:36:43    168

PDF yuklash
Chop etish


Саховатли халқимиз кӯмаклашга ҳар доим тайёр

         Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати ушбу синовли кунларда халқимизни янада жипслаштиради десак, муболаға эмас. Президентимиз таъбири билан айтадиган бӯлсак: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир”.

         Сух туманида ҳам ушбу эзгу ташаббус рӯёби йӯлида амалий ҳаракатлар бошланди. АТ Халқ банки Сух тумани филиалида Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиннинг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф фармойишига асосан “Саховат ва кӯмак” жамғармасининг махсус ҳисоб рақамлари очилди. Саховатпеша инсонлар ӯз маблағларини миллий ва хорижий валютада ушбу ҳисоб рақамларига ӯтказишлари мумкин. Айнан “Саховат ва кӯмак” жамғармасининг ҳисоб рақамига туманда биринчилардан бӯлиб, туман ҳокими Фаррух Усаров бир ойлик иш ҳақини ӯтказиб берди. Зотан, хайр-эҳсон ва саховатнинг миқдори ҳам, чегараси ҳам бӯлмайди. Чин дилдан, самимийлик билан қилинган эҳсон баракалидир. Президентимиз таъкидлаганидек – “Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади, ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилади”.

         Айни хайр-саховат, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож аҳоли, ночор оилаларни  қӯллаб-қувватлаш бобида тадбиркорларимизнинг ҳам арзирли ҳиссалари бор. “Президентимиз томонидан биз тадбиркорларга жуда кӯп қулайликлар, шароитлар яратиб берилган. Мен Президентимиз раислигидаги видеселекторни томоша қилдим. Мӯҳтарам Президентимизнинг “Имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор бир ойда мисол учун, 10 та, бошқа бири эса 20 та оилага кўмаклашиши, энг муҳими муҳтож оилалар аъзоларини ишга жалб қилиши мумкин. Давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни, бу аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлади” деган сӯзларидан мен тадбиркор сифатида тӯлқинланиб кетдим. Дарҳақиқат, айни бошимизга соновли кунлар келган бир пайтда, айниқса, рӯзаи рамазон кунларида биз бундай хайрли ва эзгу амаллардан четда қолмаслигимиз керак. Ҳозир айни саховат амаллари учун ҳаракат қилиш палласи. Мен ҳам Президентимиз ташаббусларига айтар сӯзим бор” – дейди биз билан сӯҳбатда Ғазнов маҳалласидаги “Мулки Парвина” МЧЖ раҳбари Мадалихӯжа Аъзамов. Тадбиркор ӯз хоҳиши ва ташаббуси билан бугун маҳалладаги 20 нафар ёшларни корхонасига ишга қабул қилди. 20 нафар Ғазновлик ёшлар “Мулки Парвина”  МЧЖ га ишчи сифатида уч ойлик муддатга ишга қабул қилинди.

         “Биз асли ҳар йили шароит туфайли ишлаш учун Россияга бориб келардик. Бу йили коронавирус туфайли боролмадик. Энг аввало, Президентимизга раҳмат, чунки биз ёшлар ҳамиша Юртбошимизнинг эътиборидамиз. Тадбиркоримизнинг қилган эзгу амаллари эса, барча мақтовларга лойиқ. Раҳмат!” – дея меҳнат шарномасига қӯл қӯйди Зоҳидов Бекзоджон. Энди бу ёшлар тадбиркор томонидан бунёд этилаётган меҳмонхона қурилишида бевосита иштирок этишади.

         Ёшлар бандилигини таъминлаш мақсадида туманнинг биринчи сектори, Тул маҳалласи ҳудудида яна бир хайрли ишга асос солинди. Туман ҳокимининг бевосита ташаббуси билан Тул маҳалласининг Сурати массивида ёшлар интенсив боғи ташкил этилади. Бугун мутасаддий идоралар ҳамкорлигида маҳаллада жойлашган қишлоқ хӯжалигида фойдаланмайдиган ер майдони ҳудуд ёшлари ихтиёрига берилди. Майдони салкам 5 гектар бӯлган майдонда қарийб 50 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланадиган бӯлди.

         Ушбу жараёнларда оммавий ахборот воситалари вакилларининг бевосита иштироки, улар томонидан амалга оширилаётган барча ишлар эътирофга лойиқ. Тумандаги ӯзгаришлар, бугуннинг мавзӯси ҳар куни туманнинг Сух ТВ ижодкорлари саъй-ҳаракатлари орқали экран юзини кӯрмоқда. Техник ходимлар, телеоператорлар маҳорати туфайли видеокамера ва дронлар ёрдамида олинаётган ҳар бир тасвир маҳоратли  журналистлар томонидан тайёрланаётган чиройли лавҳа ва репортажлар сифатида телетомошабинларга тақдим этилмоқда.

         Албатта, халқимиз ва айниқса, ёшлар манфаатини кӯзлаб қилинаётган бундай эзгу иш ва хайрли амаллар давомли бӯлишига ишонамиз. Хайрли амаллардан баҳраманд бӯлаётган халқимиз, берилаётган эътибор ва ғамхӯрликлардан фойдаланаётган ёшларимиз Ватан ва юрт ривожи йӯлида биртану биржон бӯлишларига ҳама ишончимиз комил. Зотан, астойдил қилинган меҳнат ва фидоийлик – самарали натижалар гаровидир.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати