Сух туманида юқумли касалликлар шифохонаси бунёд этилади
2020-04-24 17:26:07 159
Сух туманида юқумли касалликлар шифохонаси бунёд этилади
Республикамизда аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий маданият ва хизмат кӯрсатишни такомиллаштириш, соҳа ходимларига муносиб меҳнат шароити яратиб бериш давлат сиёсати даражасига кӯтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, чекка ҳудудларга берилаётган эътибор соҳа ходимларини янада самаралироқ меҳнат қилиш ва фаолият юритишга ундайди. Соҳа ходимларига зарурий шарт-шароитлар яратиб беришдек масъулиятли вазифа давр ва замон талабидир.
Утган йилнинг ноябр ойида туман марказий шифохонаси ҳудудидаги бинолар капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу албатта, туман халқига ажойиб совға бӯлди десак, адашмаган бӯламиз. Давлатимиз ҳукумати ва бевосита Президентимизнинг эътибори туфайли марказий шифохона таркибида яна бир янги бино – юқумли касалликлар бӯлими қурилиши режалаштирилган булиб, ушбу эзгу мақсад руёби йӯлидаги ишлар бошлаб юборилди.
Бизга тақдим этилган маълумотларга кӯра, туманда 2020 йил инвестицион дастури асосида 3 объектнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Юқумли касалликлар бӯлимининг қурилиши учун давлатимиз томонидан 3 миллиард 700 миллион сӯм маблағ ажратилган бӯлиб, қурилиш ишлари “Фарғона Детенг” МЧЖ ва “Ал-Беҳруз” хусусий корхонаси зиммасига юклатилган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туманда карантин даврида қурилиш ва таъмирлаш ишлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат: иншоотнинг қурилиш ишларида Сухлик ёшлар иштирок этишади ва бу ёшлар ӯртасида ишчизлик муаммосининг ечилишида асосий омил бӯлиб хизмат қилади. Қурилажак бино ҳудудида қурувчилар билан учрашиб, сӯҳбат қилган туман ҳокими, туман прокурори ва туман ички ишлар бӯлими бошлиғи айни шу муҳим масалани алоҳида тилга олишди. Яхши ниятлар билан янги бино учун тамал тоши қӯйилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати