Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолига полиз кӯчатлари ва уруғликлар кӯчма савдо дӯконлари орқали етказиб берилаяпти

×

 2020-04-20 17:46:13    70

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолига полиз кӯчатлари ва уруғликлар кӯчма савдо дӯконлари орқали етказиб берилаяпти

         Томорқадан самарали фойда олиши учун энг аввало, унга нисбатан ӯзига хос муносабат бӯлиши лозим. Ерга меҳр ила муносабат бӯлгандагина, самарали натижага эришиш мумкин. Президентимиз таъкидлаганидек, ерга нисбатан бепарволик хиёнатга тенг ҳаракат саналади. Шунинг учун, Республкамизнинг барча ҳудудларида бӯлгани каби, Сух туманида ҳам ердан самарали фойдаланиш куннинг асосий мавзусига айланиб қолган. “Ерни боқсанг, ер сени боқади” деган мақол ҳам бежизга айтилмагани айни коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида ӯзининг яққол исботини топмоқда. Қишлоқ-хӯжалиги маҳсулотлари – кӯкатдан тортиб сабзи пиёзгача (картошкадан ташқари) Сух туманига вилоятмизнинг бошқа шаҳар-туманлардан олиб келинарди. Эндиликда, барча турдаги сабзавот ва полиз экинлари туманнинг ӯзида парваришланяпти. Чунки карантин эълон қилингандан кейин ушбу маҳсулотларнинг қадри билиндида.

         Аҳолининг полиз маҳсулотларига бӯлган эҳтиёжини тӯла қондириш мақсадида Сух туманида тадбиркорлар томонидан кӯп хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолига помидор, бодиринг, карам каби полиз маҳсулотларни етказиб бериш хизмати йӯлга қӯйилган бӯлиб, бундай хизматлардан чекка ҳудудлардаги аҳоли ҳам манфаатдор. Сухлик ёш тадбиркор Ширин Раҳмонов ӯз хонадонида тӯрт дона иссиқхона барпо этган ва бугунги кунда иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар кӯчатларини туман узра етказиб бериш хизматини йӯлга қӯйди. Куни кеча тадбиркор ташаббуси билан Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинига полиз маҳсулотлари кӯчма савдо дӯкони сафарбар этилди ва аҳолига арзон нархдаги маҳсулотлар етказиб берилди. Агар Сиз айни сабзавот кӯчатлари харид қилиш истагида бӯлсангиз, тадбиркорнинг телефон рақамига қӯнғироқ қилишингиз мумкин: + 998 99 514 32 07.

         COVID-19 инфекциясига қарши кураш ҳамда унинг янада кенг тарқалишини олдини олиш, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши учун “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкидан яна бир амалиёт жорий этилганидан хабарингиз бор албатта. Унга кӯра, аҳолимиз карантин даврида уйларидан чиқмаган ҳолда экан майдонлари учун зарур уруғлик ва кӯчатларни харид қилиш имконига эга бӯлишди. Сух туманида ҳам “Агробанк” ва таъминотчи корхоналар ҳамкорлигита аҳолига полиз маҳсулотлари кӯчатлари ва уруғликлар етказиб берилмоқда. Аҳоли хонадонларига уруғлик ва кӯчатларини етказиб бериш мақсадида махсус автомашиналар сафарбар этилган бӯлиб, бугунги кунда туманимиз узра ҳаракатланишмоқда. “Агробанк” ташаббуси билан ташкил этилган кӯчмас савдо дӯконлари хизматидан аҳоли мамнун ва миннатдор.

         Албатта, бундай хизматларни йӯлга қӯйилиши энг аввало, аҳолининг карантин тартиб-қоидаларига тӯлиқ риоя қилишига асосий омил бӯлмоқда. Энг асосийси, аҳолимиз уйларидан чиқмасдан туриб, уруғлик ва кӯчатларни сифатли ва арзон нархларда сотиб олишмоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати