Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини етиштириш – асосий вазифа

×

 2020-04-20 17:34:03    89

PDF yuklash
Chop etish


Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини етиштириш – асосий вазифа

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича ҳудудлардаги барча раҳбарларга зарурий ва ижроси лозим бӯлган тавсия ва топшириқлар берилди. Айни дамда, вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сухда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманниннг ҳар бир сектор кесимида амалий ишлар жараёни кечмоқда.

         “Биз ҳар томонлама мӯҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ғояларни амалга татбиқ этишимиз лозим. Чунки бизнинг ортимизда халқ турибди. Халқимизни озиқ-овқат билан таъминлаш, маҳсулот нарх-навоси барқарорлигига эришиш, айниқса, томорқачиликни ривожлантириш ва ердан самарали даромад олиш йӯлларини аҳолига етказишимиз зарур. Шунингдек, ҳудудларда чорвачилик, қуёнчилик, балиқчилик, паррандачилик каби кластерлар ёхуд кооперацияларини ташкил қилишга эришсак, озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини камайтириш, энг асосийси, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳам қисман ечишга муваффақ бӯламиз. Бугундан бошлаб, шу эзгу ишга бел боғлашимиз лозим” – деб сӯз бошлади туман ҳокими Фаррух Усаров қишлоқ хӯжалиги вакиллари ва иқтисодий комплекс мутахассислари билан ташкил этилган қисқа учрашувда.

Айтиш мумкинки, туман ҳокимлигида бӯлиб ӯтган навбатдаги сессияда ҳам шу масала атрофлича муҳокама қилиниб, мутасаддий раҳбарлар ва мутахассислар томонидан керакли таклифлар ӯртага ташланди. Сессияда туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича туман чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, шунингдек, деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан маҳаллий Кенгашлар назоратини ўрнатиш бӯйича доимий комиссиялар шакллантирилди. Шунга асосан, кеча туман ҳокими раҳбарлигида бир гурӯҳ соҳа мутахассислари туманда чорвачилик, паррандачилик каби кластер ва кооперацияларни ташкил этиш мақсадида “Озод” ширкат хӯжалиги ҳудудига ташриф буюришди.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ширкат хӯжалиги ҳудудида мустақилликдан олдинги йиллар чорвачилик ва паррандачилик ривожланган соҳалардан бӯлиб келган, туман иқтисодий ӯсиш барқарорлиги ҳам шу соҳалардан эди. Лекин, бугун туманда ушбу соҳаларга дахлдор субъектлар ташкил этилган бӯлсада, натижасиз қолиб келмоқда. Ширкат хӯжалиги ҳудудидаги бӯш турган бинолар  ва қишлоқ хӯжалигида фойлдаланмайдиган ер майдонлари комиссия томонидан ӯрганилди. Ташриф натижасида қишлоқ хӯжалигида фойдаланадиган ер майдонлари бӯла туриб, улардан самарали фойдаланмаслик ҳолатлари ҳам аниқланди. Ер майдонларини ӯзлаштириб олган баъзи ижарачи ва масъулларнинг масъулиятсизлиги туфайли ер ӯз ҳолига ташлаб қӯйилган ёки ерга бӯлган муносабат талаб даражасида эмас. Ташриф ва ӯрганишлар натижасида ширкат хӯжалиги ҳудудидаги бӯш турган ер майдонларида, шунингдек,  фойдаланмаётган қишлоқ хӯжалиги объектларида қуёнчилик, чорвачилик ва паррандачилик кластерлари ташкил этиладиган бӯлди. Мутасаддийларга туман ҳокими томонидан ишларни тез ва сифатли бажариш мақсадида керакли тавсия ва топшириқлар берилди. Таъкидлаш лозим, ушбу кластерларни ташкил этиш ниятида бӯлган тадбиркорларга қонун доирасида ер майдонлари ва банк кредитлари ажратиб берилади.

Туманда “Озод” ширкати хӯжалиги ҳудудида чорвачилик ва паррандачилик кластерлари ташкил этиладиган бӯлса, биринчи секторнинг Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида иссиқхоналар комплекси бунёд этиладиган бӯлди. Туман ҳокими тавсияси билан Девайрон тикувчилик фабрикаси ёнидаги умумий майдони 3 гектар бӯлган ерда иссиқхона комплекси ташкил этилади. Агар шу ният ҳам амлга оширилса, салкам 100 та янги иш ӯрни яратилади. Бу 100 та хонадонда даромад манбаи пайдо бӯлади дегани. Айни дамда мутасаддий ташкилот ва идоралар вакиллари томонидан иссиқхоналар комплексининг бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди.

         Қилинаётган ҳар бир иш ва ҳаракат аҳоли манфаатини кӯзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамяилидир. Томорқадан самарали фойдаланиш ҳадисини олган халқимиз бугун меҳнат билан банд. Далаларда, ҳовлисидаги томорқада меҳнат қилаётган инсонларнинг мақсади бир: эртанги кунга пухта ҳозирлик кӯриш ва озиқ-овқат захирасини яратиш. Ташриф чоғида биринчи сектор кесимидаги маҳаллаларда аҳоли томонидан томорқадан фойдаланиш ҳолатлари ҳам ӯрганилди.

         Мисол учун, Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Аҳроржон Мазгилов ӯз уйида банк кредитларисиз ихчамгина ҳудудда, яъни бир сотих келадиган жойда  иссиқхона барпо этган ва шу кунгача маҳалла аҳлига ушбу иссиқхонада етиштирилган маҳсулотларни салкам  бир миллион сӯмга сотишга ҳам муваффақ бӯлган. Ерга бӯлган эътибор ва унинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш бу хонадонда яхши йӯлга қӯйилган. Аҳроржон-ака ҳатто бузилган эски уй ӯрнидан ҳам самарали фойдаланмоқда. “Кузга бориб, янги уй қурмоқчиман. Лекин Президентимиз айтганларидек, ердан бугун ҳар биримиз унумли фойланишимиз лозим. Шунинг учун, бузилган эски уй жойидаги майдонга пиёз экдим. Ривожланиши яхши. Эскитдан биламизки, эски уйлар ва томнинг тупроғи экилган майдонлар унумдорлигига ижобий таъсир қилади. Шунингдек, қуёнчиликни ривожлантириш ниятим бор, аммо банк кредитини олишда қийналяпман” – деди тадбиркор туман ҳокими билан бӯлган сӯҳбатда. Туман ҳокими ҳам ӯз навбатида тадбиркорга қилган ва қилинаётган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, банк кредитини олиш ва қуёнчиликни ривожлантиришда амалий ёрдам кӯрсатишга тайёр эканлигини билдириб ӯтди. Дарҳақиқат, агар ҳар биримиз ҳар бир эзгу ташаббусни тӯғри йӯналтира олсак, кӯзланган мақсад ва натижаларга албатта эришамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати