Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухлик талаба Самандар Эркинжонов “Китобхон ёшлар” кӯрик-танловининг совриндори

×

 2020-04-14 10:17:51    186

PDF yuklash
Chop etish


Сухлик талаба Самандар Эркинжонов “Китобхон ёшлар” кӯрик-танловининг совриндори

            Аввал хабар берилганидек, Фарғона вилоятида бугунги карантин даврида ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналарининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобхонликка қизиқишини кучайтириш, она тилига меҳрини ошириш мақсадида 10 апрелдан 10 майга қадар “Китобхонлик ойлиги” ўтказилади. Ойлик давомида “Она тили-миллат ғурури” мавзусида иншолар танлови ҳамда “Ёш китобхон”, “Китобхон ота”, “Китобхон она”, “Мумтоз ғазаллар билимдони” кўрик-танловлари ташкил этилмоқда.

         – Карантин даврида ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш муҳим аҳамиятга эга, – дейди Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Шоҳидбек Аслонов. – Шунинг учун вилоятимизда “Китобхонлик ойлиги” ташкил этилиб, ўқувчи-ёшлар учун “Китобхон ўқувчи”, “Мумтоз ғазаллар билимдони”, уларнинг ота-оналари учун “Китобхон ота”, ”Китобхон она” кўрик-танловлари ўтказилади. Кўрик-танловларнинг низоми ишлаб чиқилди. Яна бир муҳим жиҳат: кўрик-танловларнинг ғолибларини тақдирлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

         Маълум бўлишича, “Китобхон ойлиги” доирасида ташкил этиладиган кўрик-танловлар кутубхона ҳамда Ёшлар иттифоқининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади ва тўғридан-тўғри савол-жавоблар тарзида ўтказилади. Хусусан, “Мумтоз ғазаллар билимдони” танловида ўқувчилар ўзлари мустақил тарзда ёд олган ғазалларини айтиш жараёни акс этган видеороликларни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ташкил этитлган кӯрик-танловда Сухлик талаба ёшлар ҳам фаоллик билан иштирок этишмоқда. Иштирок этиш билан бирга, совриндорлар қаторидан жой олишлари ҳам барчамизни бирдек қувонтиради. Самандар Эркинжонов ана шуданй талабаларимиздан. Самандар Сариканда маҳалласидаги 4-сонли УӮТ мактаби 9-синф талабаси. Мактабдаги “Ёш китобхон” тӯгараги фаол аъзоси. Китобхонлик танловларида мунтазам иштирок этиб келади.

         Кӯрик-танловнинг 14-30 ёш тоифасида иштирок этиб, совриндолр бӯлган ӯқувчилар рӯйихати:

         1- ўрин: Рустамова Рухшона Отабек қизи, Фурқат тумани.

         Жавоб берган вақти: 13:07

         Тўғри жавоблар сони: 10 та

         2-ўрин: Юсупова Гулноза Равшанжон қизи, Қувасой шаҳар.

         Жавоб берган вақти: 13:13

         Тўғри жавоблар сони: 10 та

         3-ўрин: Эркинжонов Самандар Талъатжонович, Сух тумани.

         Жавоб берган вақти: 13:16

         Тўғри жавоблар сони: 10 та.

         Биз Самандар Эркинжоновни бутун туманимиз аҳли, айниқса, барча китобсевар талаба ёшлар номидан табриклаймиз! КЕлгусида ғолиблик насиб этишиги тилаб қоламиз. Танлов ҳали давом этади. Совғалар эса ҳали бисёр.

         Ҳафтанинг душанба, пайшанба кунлари – “Китобхон ёшлар”;

         – сешанба, жума кунлари – “Китобхон ота”;

         – чоршанба, шанба кунлари эса, “Китобхон она” кўрик-танловлари ташкил этилади.

         Китоб ўқинг, билимингизни синаб кўринг ва ғолиб бўлинг!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати