Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Томорқа – даромад манбаи

×

 2020-04-13 15:58:22    108

PDF yuklash
Chop etish


Томорқа – даромад манбаи

        Ердан унумли фойдаланиш ҳар бир қаричи олтинга тенг бӯлган мамлакатимизда бугунги кунда асосий мавзуга айланиб қолган. Бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётгани ҳам бежиз эмас.

        30 январ 2020 йил Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 53-сонли “Деҳқон хӯжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тӯғрисида”-ги қарори қабул қилинган. Қарорни қабул қилишдан асосий мақсад деҳқон хӯжаликлари ва томорқа ер участкаларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хӯжалиги экинларини жойлаштириш, моддий-техник ресурсларини тизимли етказиб бериш орқали ички истеъмол ва экспорт учун қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини купайтириш ҳамда қишлоқ аҳолисининг моддий манфаатдорлигини оширишдан иборат. Қарорга мувофиқ, томорқадан янада самарали фойдаланиш, экилмаган томорқа майдонлари эгаларига нисбатан жавобгарликгача бӯлган чораларини кӯриш, томорқадан самарасиз фойдаланган фуқарорларга ишчи гурӯҳ томонидан солиқ органларига тақдимномалар киритиш белгилаб ӯтилган. Қарор асосида ҳар бир вилоят ва шаҳар-туманларда томорқа хизмати МЧЖ ташкил этиш кӯрсатилган. Жумладан, туманимизда “Томорқа хизмати” МЧЖ корхонаси ташкил этилган.

           Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

        Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш, унинг аҳоли ҳаёти ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Махсус республика комиссияси тузилиб, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш, карантин режимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди.

        Бунинг учун барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳоли эса томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши керак. Акс ҳолда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлиши ҳаммага аён.

        Шу боис охирги йилларда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича қатор қарорлар қабул қилинди, айрим қонунларга ўзгартишлар киритилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинларида томорқа билан шуғулланадиган алоҳида ўринбосар лавозими жорий этилди.

        Бир сўз билан айтганда, аҳолига кўмаклашадиган, моддий ресурсларни етказиб берадиган ва молиялаштирадиган, олдин бўлмаган тизим яратилди.

        Шундан келиб чиқиб, туманимизда 27та маҳалла фуқаролар йиғини бӯлиб, маҳаллаларимизда 13 808 та хонадонда 12 907 та томорқа ер майдони мавжуд. Бундан экин ер майдони 668 гектарни ташкил этади. Сух туманида бугунги кунда баҳорги экин экиш ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда. Бугунги кунгача туманимиздаги мавжуд 668 гектар томорқа ер майдонидан 474,7а гектарига қишлоқ хӯжалиги экинлари экилган бӯлиб, сабзавотлар – 159,6 гектар, картошка 255,1 гектар, дуккакли экин – 20 гектар ва бошқа экинлар 40,1 гектарни ташкил этади. Қолган экилмаган 193,3 гектар томорқа ер майдонларида экиш ишлари давом эттирилмоқда.

        Томорқадан фойдаланмаган ва самарасиз фойдаланган томорқа ер эгаларига маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан чоралар кӯриш белгилаб ӯтилди. Шунинг учун, азиз ватандошлар, ҳар биримиз ӯз хонадонимиз аъзоларини сифатли қишлоқ-хӯжалик маҳсулотлари билан таъминлаш асосий вазифамиз эканлини унутмайлик. Жумладан, видеоселекторда Президентимиз томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

     Қувонарлиси, Сух туманида бу йӯналишда аллақачон эътироф этишга арзирли ишлар бошлаб юборилди. Ӯзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ӯзбекистон Республикаси бандликка кӯмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тӯғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига асосан бугун доимий иш жойига эга бӯлмаган фуқароларга мини иссиқхона, ирригация тизими асбоб-ускуналари, шунингдек, иссиқхона учун зарур бӯлган материаллар етказиб берилмоқда. Туман бӯйича бугунга қадар 18 нафар фуқароларга субсидия ҳисобидан иссиқхоналар бепул етказиб берилди. Ой давомида ушбу кӯрсатгични 40 нафарга етказиш ниятимиз бор. Агар фуқароларимиз номида яшайдиган уй учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган бӯлса, иссиқхоналарга бемалол эга бӯлишлари мумкин.

     Бир сӯз билан айтганда, ерга муносабат ва ундан самарали форйдаланиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир. Зотан, Президентимиз таъкидлаганларидек - «Бундай даврда томорқани қаровсиз ташлаб қўйиш хиёнат деб баҳоланиши керак» ва буни асло унутмаслигимиз лозим.

                       Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати