Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҚСАД, ҲАРАКАТ ВА НАТИЖА – Сух тумани 2-секторида “Беш ташаббус маркази” ишга тушди

×

 2020-04-11 16:15:12    176

PDF yuklash
Chop etish


МАҚСАД, ҲАРАКАТ ВА НАТИЖА –

Сух тумани 2-секторида “Беш ташаббус маркази” ишга тушди

         Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан барча сектор раҳбарларига бешта муҳим ташаббус бўйича жойларда иш ташкил этиш вазифаси топширилган. Албатта, хар бир вазифани бажариш учун аввало мавжуд имкониятларни сарҳисоб қилган ҳолда пухта режа ишлаб чиқилиши жуда мухим. Чунки режа тузилгани билан уни нечоғлик амалга оширилганлиги, натижага эришлганлиги билан аҳамиятлидир.

Сух тумани 2-секторининг ишчи гуруҳи томонидан 2019 йилда уйма-уй юриб аҳоли турмуш тарзи ва ва ижтимоий объектлар фаолияти таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларга ойдинлик киритилди. Эндиликдаги вазифа, аниқланган муаммоларни бартараф қилиш учун  имкониятларни сарҳисоб қилган ҳолда бешта ташаббусни манзилли жорий этиш, бунинг учун бўш турган бино-иншоотлар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш буйича тадбиркорларни жалб этишдан иборат эди.

Бундан мақсад аҳолини ижтимоий ҳимояга мӯҳтож қатламидагиларни бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш,  уюшмаган ёшларни бўш вақтини унумли ўтказилишини таъминлаш орқали жиноятчиликни олдини олиш, соғлом авлодни тарбиялаш ва уларнинг саводхонлигни ошириш, бу билан мамлакат раҳбарияти томонидан секторлар олдига қўйилган вазифани бажаришдан иборат.


         Сектор раҳбари томонидан иузилган режа бўйича иш олиб борилиб, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган бино таъмирланиб, унда 3,5 минг дона босма ва 1,5 минг дона электрон китоб базасига эга бўлган ҳамда бир вақтнинг ўзида 30 нафар ўқувчига хизмат кўрсатадиган кутубхона, жами 20 нафар аёллар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлайдиган чеварчилик ва пишириқлар тайёрлаш цехи, хотин-қизларни оилага тайёрлашга мӯлжалланган ўқув маркази, 115 ўринга эга бӯлган болалар қўғирчоқ театри (айни дамда охирги ишлар олиб борилмоқда), маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 4200 нафар аҳолига  хизмат кўрсатувчи тиббиёт маскани ташкил этилди. Сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиевнинг сӯзларига кӯра, ташкил этилган марказнинг бунёд этилишида Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Сух туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М. Ботировнинг ҳиссаси жуда катта.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш ер майдонида замонавий мини футбол майдончаси ва томарқа эгаларини ўқитиш учун 1,5 сотих майдонда иссиқхона қуришга асос солинди. Бугун иссиқхонада усаталар охирги ишларни амалга оширишмоқда. 

“Олти нафар фарзандларим бор, турмуш ўртоғим ҳар йили Россияга бориб ишлаб келарди. Бироқ, бу йил коронавирус туфайли у ҳам Россияга боролмади. Ташкил этилган сайёр қабулда бевосита сектор раҳбарига иш жойи билан таъминлаш масаласида мурожаат қилувдим. Мана, прокуроримиз ёрдамлари туфайли сектор қошида ташкил этилган чеварчилик цехига ишга кирдим. Берилаётган эътибор учун мингдан-минг раҳмат” дейди биз билан сӯҳбатда мамнуният билан Савринисо опа-Абдулқосимова. “Мана қизим билан ишга ҳам жойлашдик, даромадли ҳам бўлдик, Ўзига беҳисоб шукур, бизни ташвишларимизни ўйлаган юртбошимизга рахмат”-деб ҳаяжон билан сӯзларига давом этади Савринисо опа.

“Дилҳаё” хусусий корхонаси рахбари Д. Нишонова эса “Мен бир куни келиб тадбиркор аёл бўлишим ва ўзимни корхонам бўлишини ўйламаган ҳам эдим. Чунки, уйда қўни-қўшнилардан буюртма бўлса кўйлак ва бошқа нарсаларни тикиш билан шуғулланардим. Шу йил февраль ойида маҳалламиз идорасида ишлайдиган Гулбаҳор опа уймизга чақириб келди ва “Мени секторимиз раҳбари юборди, у тикувчилик цехи ташкиллаётган экан, Сизга кичик корхона очиб аёлларни тикувчиликка ўргатишингизни ва цехни юритишингизни таклиф қилмоқчи экан, рози бўлсангиз, барча зарур ҳужжатларин расимйлаштириш, айланма маблағ учун банкдан имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини ҳам айтди, бир учрашишга вақтингиз борми, нима дейсиз бу таклифига”-деб қолди. Мен бундай тадбиркорлик қилишим учун яратилган имкониятдан хурсанд бўлиб “албатта сектордагилар қўллаб турса розиман, ҳозир  бораман”-дедим. Худога шукур,   АТБ "Агробанк"  Сух туман филиали томонидан берилган 30 миллион сўм имтиёзли кредит туфайли ишимизни бошлаб олдик. Албатта, бу мабалғ бизга жуда катта молиявий кўмак бўлди. Хозирда маҳалламиздаги 12 нафар ишсиз, уйда ўтирган аёлларни ишга олиб, туманимиз аҳолиси учун  вирусдан химояланишда зарур бўлган юз ниқобларини тайёрлаб, дорихоналарга етказиб беряпмиз. Ишим шунчалик тез юришиб кетганлигидан завқланиб, ўз хисобимдан икки мингта ниқобни эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам сифатида тарқатдим”- деб завқ билан фаолияти ҳақида Дилбархон опа бизга сўзлаб берди.

    Ҳа, албатта хар бир эзгу ишни амалга ошириш учун авваламбор мақсад ва астойдил ҳаракат қилинсагина, натижага эришиш мумкин. Буни Сух тумани 2-секторида ташкил этилган “Беш ташаббус маркази” мисолида яққол кўришимиз мумкин. Зотан, аниқ ва режали мақсад билан бошланган ҳар бир ҳаракат ӯзининг ижобий натижасини беради.

                                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати