Сухнинг пурвиқор тоғлари этагида боғ бунёд этган муаллим
2020-04-11 15:57:00 219
Сухнинг пурвиқор тоғлари этагида боғ бунёд этган муаллим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари “Бундай даврда томорқани қаровсиз ташлаб қўйиш хиёнат деб баҳоланиши керак” дея таъкидлади. Президент бугунги шароитда томорқани энг ишончли даромад манбайи сифатида баҳолади. Айниқса, коронавирус пандемияси жаҳоннинг энг етакчи мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи етарлича таъминланмаганини кўрсатгани қайд этилди.
Давлат раҳбари бу масалада – Ўзбекистонда озиқ-овқатга бўлган ички талабни тўла қондириш, аҳоли фаровонлигини ошириш учун катта захира ва имкониятлар мавжуд эканлигини айтиб ўтди. «Бунинг учун қишлоқ жойлардаги барча фермерлар, кластерлар ҳамда деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала ва томорқаларда баҳорги экин экиш ишларини давом эттиришлари шарт. Айтиш лозим, мутасадди раҳбарлар озиқ-овқат ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини унутса, фермерларимиз даласини ўз ҳолига ташлаб қўйса, аҳоли томорқасидан фойдаланмаса эртага халқимизни боқиш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш жиддий муаммога айланади”.
Шунинг учун, бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида бӯлгани каби Сух туманида ҳам томорқачиликни ривожлантириш, ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш йӯналишида кӯп эътироф этишга арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумот учун: Сух туманида 27та маҳалла фуқаролар йиғини бӯлиб, маҳаллаларимизда 13 808 та хонадонда 12 907 та томорқа ер майдони мавжуд. Бундан экин ер майдони 668 гектарни ташкил этади. Сух туманида бугунги кунда баҳорги экин экиш ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда. Бугунгни кунгача туманимиздаги мавжуд 668 гектар томорқа ер майдонидан 474,7а гектарига қишлоқ хӯжалиги экинлари экилган бӯлиб, сабзавоталр – 159,6 гектар, картошка 255,1 гектар, дуккакли экин – 20 гектар ва бошқа экинлар 40,1 гектарни ташкил этади. Қолган экилмаган 193,3 гектар томорқа ер майдонларида экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Жойларда Президентимиз таклиф ва топшириқлари асосида иш олиб бориш баробарида мутасаддий раҳбарлар аҳолига ердан унумли фойдаланиш, ернинг самарадорлигини ошириш, сидқидилдан меҳнат қилиш натижасида манфаатдорлик ошиши тамоийлларини ҳам тушунтиришмоқда. Айтиш мумкинки, Сухда ҳар бир фуқаро ернинг қадрига етади, чунки туманда ҳар бир қарич ер олтинга тенг. Туманда баҳорги юмушлар аллақачон бошланиб, баъзи ҳудудларида охирига етиб бормоқда. Эндиги вазифа экилган зироатларни парваришлаб, мӯл-кӯл хосил олишдан иборат. Шу мақсадда бугун туман аҳли ӯз томорқа ва хӯжаликларида меҳнат қилишаётир.
Мамашариф Шарипов туманнинг Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинин ҳудудида яшайди. Асли касби ӯқитувчилик. Лекин ерга алоҳида меҳри бор. Қаҳрамонимиз уйи олдидаги қишлоқ хӯжалигида фойдаланмайдиган ерни ӯзлаштриб, боғ барпо этган. Пурвиқор тоғлар этагида барпо этилган боғда мевали дарахтларнинг минг хилидан бор. Шафтолидан тортиб писта бодомгача. “Боғни бундёд этишимга салкам етти йилд бӯлди. Ӯтган йили биринчи ҳосил ва албатта, биринчи даромадимга ҳам эга бӯлдим. Ҳозир боғга сув тортиш ҳаракатидаман. Агар ниятим амалга ошса, боғ тагига ҳам картошка ва бошқа зироатларни экиш ниятидаман. “Ҳаракатда баракат” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз” – дейди биз билан сӯҳбатда Мамашариф домла. Туман ҳокими Фаррух Усаров ӯқитувчи-боғбон билан учрашиб, сӯҳбатлашди. Ҳокимлик томонидан мавжуд муаммолар ечимида амалий кӯмак бериш таъкидланди. Дарҳақиқат, ҳар бир эзгу ташаббус муносиб қадрланиши лозим. “Одамнинг қӯли гул. Астойдил меҳнат ва ҳаракат қилинса, тошлоқ ҳам гулзорга айланади” – демаган эканда доно халқимиз.
Дарвоқе, Мамашриф-домла карантиндан фойдаланиб, бугун белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда ӯзи бунёд этган боғда меҳнат билан банд. Буни қарангки, туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари ташаббуси билан бугун маҳаллага кӯчма савдо дӯкони сафарбар этилди. Кӯчма савдо дӯконидан чекка кӯча ва гузарларда истиқомат қилувчи аҳоли бундай эътибор учун миннатдорчилик билдириб, карантин тартиби тугагнча, уйда қолиб, томорқаларида меҳнат қилишни ваъда беришди. Дарҳақиқат, мутасаддий идора вакиллари туну кун бизлар учун меҳнат қилишмоқда, биз ҳам улар ва барча учун уйда қолиб, ӯзимиз ва оила аъзоларимиз саломатлигини асрашимиз лозим.
Асосий мавзуни четлаб, яна бир жиҳатни алоҳида таъкидламоқчимиз. Бугун турли сабаблар туфайли икки юз нафардан ортиқроқ Сухлик фуқаролар вилоятимиз маркази – Фарғона шаҳрида қолишган. Фарғонада қолган фуқароларимизни моддий қӯллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан моддий ёрдамлар жӯнатилди. Айниқса, бу борада 44-Сух сайлов округидан Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутат, вилоят Агробанки бошқарув раиси Азимов Муроджон Камиловичнинг хайрли амалларини таъкидлашни жойиз топдик. Депутатимиз ташаббуси билан Фарғонада қолган фуқароларни аниқлаш мақсадида ишчи гурӯҳ штаби ташкил этилиб, шаклланган рӯйихатга биноан, барча Сухлик ватандошларимизга моддий ва маънавий кӯмаклар кӯрсатилди. Бизга етган маълумотларга кӯра, бундай инсонпарварлик хайрия амаллари Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Сух фарзанди Аҳмаджон Ғаниев томонидан ҳам кӯрсатилган. Албатта, ҳомийлик учун миқдор белгиланмаган. Яхшиликнинг миқдори йӯқ. Асосийси, эътибор. Ана шундай эътибордан ҳар биримиз миннатдор бӯлишимиз лозим. Аслида, инсонийлик фазилатлари одам фарзанди бошига ташвиш тушган кунлар сезилади. Барча – саксон мингдан ортиқ Сух тумани аҳолиси номидан бундай саховатпеша инсонларга миннатдорчилик билдиришни асосий бурчимиз деб биламиз. Раҳмат Сизларга!
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати