Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Покизалик масканлари”да вазият барқарор

×

 2020-04-04 17:18:49    133

PDF yuklash
Chop etish


“Покизалик масканлари”да вазият барқарор

         Айни бутун жаҳон коронавирус балоси билан кукрашаётган бир пайтда Республикамизда ҳам ушбу пандемияни олдини олиш бӯйича бевосита Президентимиз раҳнамолигида кӯп арзирли ишлар қилинмоқда. Бунинг барчаси, бизнинг – Ӯзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатини кӯзлаб амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, халқ манфаати барча нарсадан устундир. Инсон омили бирични ӯринда турган юртдагина ривожланиш ва тараққиёт бӯлиши айни ҳақиқат. Бугун ҳар биримиз Ватанимиз узра таралаётган даъват – “Ӯйда қолинг!” шиорига амал қилмоғимиз даркор. Чунки биз учун, бизнинг эртанги кунимиз учун меҳнат қилаётган, ҳаракатда бӯлган инсонлар жуда кӯпчиликни ташкил этади. Бугун бундай даъватни Сух тумани кӯчалари узра ҳаракатланаётган махсус машиналардан ҳам эшитасиз. Туман аҳли карантин тартибига қаттиқ амал қилган ҳолда кун кечиришмоқда. Чунки ҳар бир инсон учун жон азиз, саломатлик бебаҳо неъмат.

         Коронавирус пандемиясига қарши кураш бӯйича Сух туманида барча ишлар режа асосида амалга оширилмоқда. Туманнинг барча секторларида аҳоли истиқомат қиладиган хонадонлар ва бино-иншоотларни дезинфекция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу ишда туман фавқулодда вазиятлар бӯлими ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази ишчи-ходимлари жонбозлик кӯрсатишмоқда.

         Аҳоли баҳорги юмушлар билан банд – эртанги кун учун ҳозирлик кӯришмоқда Сухлик миришкорлар. Авваллари баҳорги ноз-неъматлар – кӯкат ва сабзавотлар вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан Сухга олиб келинарди. Эндиликда барча турдагни сабзавотлар туманнинг ӯзида етиштирилмоқда –Сухлик тадбиркорлар томонидан ташкил этилган иссиқхоналарда. Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Бунёд Тӯхтаев маҳаллада биринчилардан бӯлиб, иссиқхона барпо этган тадбиркорлардан. Ӯтган куни туман ҳокими Фаррух Усаров билан бӯлиб ӯтган сӯҳбат жараёнида тадбиркор фаолиятини кенгайтирмоқчилигини билдириб, кредит олиш нияти эканлигини айтган эди. Бугун тадбиркор билан учрашиш мақсадида маҳаллага туман Агробанк бошқаруви раиси Акрамжон Тӯйчиев ташриф буюриб, тадбиркор билан учрашди. Барча ҳужжатлар тайёр бӯлиши билан тадбиркорга кредит бериладиган бӯлди.

         Бошимизда синовли кунлар ӯтаётган бир пайтда куннинг асосий масаласи аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва албатта, маҳсулот нархини барқарор сақлаб туришга қаратилган. Бугун туманнинг барча савдо шохобчлари ва бозорлар мутсаддий идоралар вакиллари томнодан қаттиқ назоратга олинган. Асосий мақсад нарх-навонинг асоссиз оширилишига йӯл қӯймаслик. Шу билан бирга, сектор раҳбарлари ҳам маҳсулотлар нархи устида доимий назорат олиб боришади.

         Шунингдек, барча маҳаллаларда покизалик мезонига амал қилиш ва уни таъминлашда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Бир сӯз билан айтганда,  Сух туманида яшаётган юртдошларимизнинг тилларидаю дилларида фақат бир сӯз: шукроналик. Ва бу шукроналик уларни хайрли амалларга етаклайверади. Дарвоқе, Сухлик саховатпеша тадбиркорлар томонидан аҳоли, айниқса, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларни қӯллаб-қувватлаш амаллари давом этмоқда. Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ҳимоя воситалари, ниқоблар бепул тарқатиб берилаётир. Бу йӯналишда барчага ӯрнак ва намуна бӯлиб улгурган тадбиркорлар ҳам талайгина. Шунингдек, туманга вилоятимиз ҳокими томонидан жӯнатилган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам барча сухликларни қувонтирди. Дарҳақиқат, бу кунлар вақти бориб, эртакка айланиши мумкин, лекин барчамиз унгача уйда қолиб, ӯзимиз ва атрофдагилар саломатлигини асрашга ҳаракат қилишимиз давр ва замон талабидир.   

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати