Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИ КЕСКИН КАМАЙГАН, карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

×

 2020-04-02 17:40:39    172

PDF yuklash
Chop etish


АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИ КЕСКИН КАМАЙГАН,

карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

 

Карантин даврида йўлларда автомашиналарнинг қатнови кескин камайган бўлсада,  шаҳар кўчаларида айрим автомобиллар қатнови давом этаётганлиги боис, фуқароларимизда  “бу карантин қоидаларини бузиш эмасми, уларга чора кўрилмайдими”, деган саволлар  туғилиши табиий.

30 март кунидан вилоят марказида автомашиналарнинг қатнови чекланган. Карантин комиссияси томонидан рухсат берилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг хизмат автомашиналари, айрим давлат органлари ходимларининг шахсий автомашиналари, озиқ-овқат, дори воситалари ва бошқа ижтимоий зарур воситаларни ташиш, савдо қилиш билан шуғулланувчи шахсларнинг автомашиналари, шунингдек,  махсус рухсатномаси бўлган шахсий автомобиль ҳайдовчиларигагина ҳаракатланишга рухсат берилган.

1 апрель кунигача махсус рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсий автомашинаси бўлган фуқаролардан 10421 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг  4161 таси кўриб чиқилиб, 564 тасига рухсатнома берилган. 3597 та мурожаат  рад этилган.

Вилоят ҳудудида ҳайдовчиларнинг карантин қоидаларига риоя этишлари қатъий назоратга олинган. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликдаги рейдлар давомида 2 апрель кунига қадар 200 га яқин  ҳайдовчи карантин қоидаларини бузганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

                   Вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати