Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 115 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2 апрел – “Халқаро болалар китоби куни”

×

 2020-04-02 16:03:29    136

PDF yuklash
Chop etish


2 апрел – “Халқаро болалар китоби куни”

         Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи - 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. 

         Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шундан тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

         Китоб – ҳаёт йўлини ёритувчи ёрқин машъала. Китоб билан дўстлашиш инсонни юксакликка олиб чиқади ва унга жаҳонни танитади. Шу билан бирга китоблар замон ва элат танламасдан, доимо инсонларга ҳамроҳ бўлиб келган. Буни ёш авлодга ҳам англатиб, уларни китобга ошно қилиш, болаларимизнинг комил инсон, келажакнинг муносиб эгалари бўлиб вояга етишларига замин яратиш – ҳар биримизнинг асосий вазифамиз.

         Бугун бутун дунёда Халқаро болалар китоби куни кенг нишонланади. Ушбу байрам эртакчи-ёзувчи Ганс Христиан Андерсеннинг таваллуд кунида нишонланиши белгиланган.

         Болалар китобининг манбалари 1477 йилда Англияда биринчи дастгоҳ пайдо бўлгани ва У. Кэкстон томонидан инглиз тилида биринчи китоб чиқарилган замонга тўғри келади. 1658 йилда чех руҳонийси ва педагог Ян Коменскийлар лотин тилидаги болалар учун ёзилган биринчи китобни нашр  қилишди. XVII аср давомида болаларни асосан Библия ва диний мазмундаги китоблар билан ўқитишган ва тарбиялашган. XVIII аср болалар учун 2 та буюк роман: Д. Дефонинг «Робинзон Крузо» ва Дж. Свифтнинг «Гулливернинг саёҳати» ни тақдим этди.

         Болалар адабиёти олтин даврининг боши XIX аср ўрталарига тўғри келади. Бу даврга келиб, ниҳоят, болаларга нафақат диний ёки ўқув китоблари эмас, балки бошқа мазмундаги китоблар ҳам зарурлиги тан олинди. Бундай китоблар қаторига эртак китобларни келтириш мумкин. Барча даврларнинг эртакчиси сифатида  Ганс Христиан Андерсен бўлиб қолади.

         XX аср ёш китобхонларга Питер Пэн, Мери Поппинс, Чол ибн Хаттаб, Гарри Поттер ва бошқа кўплаб ажойиб қаҳрамонларни тақдим этди.

         Ҳозирги даврда болалар адабиёти – бу адабиётдаги бир бутун алоҳида йўналишдир. Болалар китоби кунида йилда икки марта болалар ёзувчилари ва рассомларга бериладиган адабиёт соҳасидаги энг обрўли ва бош мукофот — Ганс Христиан Андерсен номли халқаро мукофот билан тақдирланади (уни кичик Нобел мукофоти деб ҳам аталади).

         Кўпгина давлатларда болалар китоби кунига атаб анаънавий равишда энг яхши болалар асарларига бағишланган турли кўргазмалар, конкурслар, тамошалар, конференция ва фестиваллар ўтказилади.

         Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.

         Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол”. Бундай пурҳикмат нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин.

         Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмас.

                   Зафар Ғаниев - Фаргона вилояти

                                           Сух тумани АКМ директори