Сух туманида нарх-наво назорати, томарқачиликка бӯлган эътибор, хайр-саховат амаллари ва тиббий ниқобларга бӯлган эҳтиёж қай даражада?
2020-03-31 18:45:45 160
Сух туманида нарх-наво назорати, томарқачиликка бӯлган эътибор, хайр-саховат амаллари ва тиббий ниқобларга бӯлган эҳтиёж қай даражада?
Вилоятимизнинг кенжа тумани – Сухда коронавирусга қарши кураш ва ушбу пендемиянинг туманга кириб келишини олдини олиш бӯйича аниқ чора-тадбирлар режаси тузилган ва ушбу режалар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туманнинг тӯрттала секторлари кесимида аҳолини карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, барча маҳалла фуқаролар йиғинларидаги савдо нуқталари, бозор расталарида сотувга чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи ҳам тегишли идоралар томонидан назоратга олинган. Туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳар бир тадбиркордан нархни сунъий равишда оширмасликка доир кафолат хатлари олинган.
Бугун ҳам бевосита туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров раҳбарлигида сектор ҳудудидаги Қалъача ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинларидаги савдо нуқталари ва дорихоналар фаолияти ӯрганилди. “Бизнинг асосий мақсадимиз бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширмасликка қаратилган. Бундай кунларда айниқса, тадбиркорларимиз халқимизга нисбатан хайрихоҳ бӯлишлари лорзим. Нархни оширгани билан бирон-бир тадбиркор муайян миқдорда пул ишлаши мумкин, лекин фойида ололмайди. Буни ҳар бир савдогар ва тадбиркор теран англаши куерак” – дейди ӯрганиш жараёнида қатнашган Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Сух тумани бӯлими мудири Масуджон Жумаев. Бош вазир қабулхонаси мудирининг маълумотига кӯра, сектордаги савдо дӯконларида нархнинг асоссиз оширилишига йӯл қӯйилмаган.
Ташриф давомида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш ишлари ҳам кӯздан кечирилди. Ғазнов маҳалласида яшовчи тадбиркор Қ. Ибрагимов томомнидан барпо этилган иссиқхонада цитрусли мевалар – лимон, мандарин ва ҳатто апельсин парваришланади. Тадбиркор ӯз эҳтиёжидан ортган маҳсулотларни туман аҳлига тортиқ этади. Иссиқхона, томорқа ва асалари парваришидан маълум бӯлишича, тадбиркор бир йилда салкам 20 миллион сӯм соф фойда олишга эришади. Бу йилги ҳосилдан ҳам тадбиркорнинг кӯнгли тӯқ. Аҳоли дастурхонини тӯкин-сочин қилиш мақсадида ва муносиб даромад олиш каби яхши ниятлар билан тадбиркор белни маҳкам боғлаб меҳнат қилмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, биринчи сектор ҳудудида ҳам аҳолини қӯллаб-қувватлашга қаратилган хайрия акциялари амалга оширилаётир. Тул маҳалласида яшовчи тадбиркор Муқимжон Мирзоулуғов томонидан қилинган эҳсонлар маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалар, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож бӯлган маҳалла аҳлига тарқатиб берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ички ишлар бӯлими профилактика инспектори А. Мадумаровнинг сӯзларига кӯра, тадбиркор ӯз ҳисобидан 1 килограммдан гӯшт ва бир донадан ӯсимлик ёғи олиб, 10 нафар маҳалладошлари оилаларига бепул тарқатган. Албатта, қилинаётган бундай хайрли ишлар ва эҳсонлардан аҳоли миннатдор.
Барчамизга маълумки, бугун Республикамизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида “Ӯзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди томонидан ҳам хайрия акцияси ташкил этилган. Ушбу акция доирасида ҳам юртдошларимиз бевосита хайрия амалларини ижро этишлари мукин. Туманда биринчилардан бӯлиб, “Ӯзбектелеком” АК Фарғона филиали Сух телекоммуникациялар боғланмасининг барча ишчи-ходимлари ташаббус кӯрсатишди. Мазкур идоранинг барча ишчи-ходимларининг бир кунлик иш ҳақлари “Ӯзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисоб рақамига ӯтказиб берилди. Идора раҳбари А. Шеровнинг сӯзларига кӯра, корхона ишчилари “Биз Сиз учун ишда қолдик, Сиз биз учун ӯйда қолинг!” челленджи орқали аҳоли ӯртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. “Бундай дамларда ватандошларимизга бевосита ёрдам бериш ва кӯмак кӯрсатиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз” – дейди корхона раҳбари А. Шеров.
Бугун Сух туманининг барча ҳудудларида хайр-саховат амаллари кенг қулоч ёйган. Бундай акцияларда барча соҳа ходимлари иштирок этишаётир. Хайрия акцияларини ташкил этилишида туман иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев, иккинчи сектор ҳуҳдудида жойлашган Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Нишонов, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б. Сафоев, туман мудофиа ишлари бӯлими бошлиғи Т. Жалилов, туман ДХМ раҳбари М. Саидаҳмедовларнинг ҳиссалари салмоқли бӯлмоқда. Жумладан, Ҳазрати Али маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож бӯлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, пандемияга қарши кураш бӯйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳам ушбу секторда яхши йӯлга қӯйилган. Бевосита туман прокурори ташаббуси билан болажонларнинг карантин пайтида бӯш вақтларини мазмунли ӯтказиш мақсадида прокурор секторида ташкил этилган кутубхонадан қайтариш шарти билан болалар ва ёшларга янги китоблар тақдим этилмоқда. Ҳудудда жойлашган 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Д. Маъруфжонованинг ташаббуси ҳам эътироф этишга лойиқ. Муассаса мудирасининг ташаббуси билан фарзандлари боғчада тарбия олаётган ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатиб берилди.
Яна бир асосий жиҳатни таъкидлаш жойиз. Бугун озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида туманда тиббий ниқобга бӯлган эҳтиёж ҳам кӯпайиб бормоқда. Аҳолини тиббий ниқобларга бӯлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳам арзирли ишлар амалга оширилаётир. Туманнинг Сариканда ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган тикувчилик фабрикаларида ушбу тиббий воситаларнинг ишлаб чиқариши йӯлга қӯйилган. Мисол учун, Девайрон тикувчилик фабрикасида 30 нафар хотин-қизлар доимий иш жойи билан таъминланган бӯлиб, тикувчилар бир кунда 2 000 – 3 000 донагача тибий ниқоблар тикишмоқда. Тиббий ниқоблар буюртма орқали туман ҳудудидаги дорихоналарга етказиб берилмоқда. Тиббий ниқобларнинг сифати ва нархи ҳам қатъий назоратга олинган.
Дарҳақиқат, қилинаётган бундай ишларнинг негизида халқимизнинг манфаати мужассам. Дарвоқе, туманда зарарсизлантириш, яъни дезифнекция қилиш ишлари ҳам жадаллик билан давом этаябти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати