Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани: “Коронавирусни аҳиллик билан енгамиз!”

×

 2020-03-30 15:45:02    189

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани: “Коронавирусни аҳиллик билан енгамиз!”

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Сух тумани Халқ қабулхонаси мудири иккинчи ҳудудий сектор раҳбари билан ҳамкорликда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси бӯйича иккинчи сектор ҳудудида тизимли ишларни амалга оширишмоқда. Ҳамкорлдикдаги қилинган барча тадбирлар албатта, халқимиз манфаатини кӯзлаб амалга оширилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Халқимиз бошидан айни синовли кунларни ӯтказаётган бир пайтда Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбари ташаббуси билан хайрия акциялари ӯтказилмоқда. Жумладан, куни кеча хайрия сифатида 2 бош қўй сӯйилиб, 100 қоп ун ва 2000 дона ҳимоя ниқоблари, шунингдек, ӯсимлик ёғи маҳсулотлари аҳолига бепул тарқатилди. Шу билан бирга сектор қошида ташкил этилган тикувчилик цехида тайёрланган ҳимоя ниқоблари фуқароларга бепул тарқатилди. Халқ қабулхонаси ва сектор томонидан 6 кишидан иборат маҳалла нуронийларига  дастурхон уюштирилди. Кекса нуроний отахонлар бундай хайрли амаллар ташкилотчилар шаънига дуолар қилишди. Ҳудуддаги кам таъминланган оилалар аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Амалга оширилган хайрли амаллар маҳаллалар аҳли томонидан кӯтаринки рӯҳда қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ушбу ғамхӯрликларга миннатдорчилик билдирилди. Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бӯлими мудири М. Ботировнинг сӯзларига кӯра, бу каби хайрия акциялари туман узра давом эттирилади.

         “Бугунги кундаги асосий масала халқимиз билан биртану биржон бӯлиб, уларга ҳар қачонгидан-да кӯпроқ далда ва ҳимоя манбаи бӯлишимиздан иборат. Маҳаллаларда карантин қоидаларига риоя қилиш, ӯйдан чиқмаслик, зарурат бӯлганда, тиббий ниқоб тақиб, ташқарига чиқиш қоидаларини халқимизга тарғибот-ташвиқот ишлари орқали етказаябмиз. Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш воситалари – хонадон ва кӯчалар, ташкилот-муассасалар биноларини дезинфекция қилиш ишлари ҳам сектор ҳудудида жадаллик билан олиб борилмоқда. Сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бирма-бир кириб чиқдик. Ҳар бир хонадон, ҳар бир оила аъзоларига вазъият бӯйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коронавирусга доир чоп этилган эслатмалар ҳам аҳоли ӯртасида тарқатилди” – дейди Сух туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев. Дарҳақиқат, бугун Сух туманида коронавирусга қарши курашда барча бирдек масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилаётир. Раҳбарлар зиммасидаги масъулият айни мана шу кунларда икки карра ошиши ҳам улар томонидан амалга оширилаётган ишлардан кӯриниб турибди.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, иккинчи сектор ҳудудида хайрия акцияларини ӯтказиш анъанага айланиб қолган. Бугун саховатпеша инсонлар ӯз ёрдами ва моддий кӯмакларини ижтимоий ҳимояга мӯҳтож аҳоли қатламидан дариғ тутишмаябти. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сӯзларига кӯра, маҳаллада яшайдиган саховатпеша ёшлар ташаббуси билан шу кунга қадар жуда кӯп хайрия акциялари ӯтказилди. Валижон Тӯйчиев маҳалланинг тадбиркорларидан. Тадбиркор ташаббуси билан иккинчи сектор ҳудудидаги маҳаллалар ва Чашма маҳалласи аҳолисига 110 қоп ун маҳсулоти бепул тарқатилди. Шунингдек, маҳалла ободончилигига ҳам Валижоннинг ҳиссаси катта. Ҳазрати Али кӯчасидаги мавжуд симёғочларга тадбиркор кӯмаги асосида замонавий тунги ёритгичлар ӯрнатилиши ҳам аҳолининг қувончига қувонч қӯшди десак, муболаға эмас.

         Қувонарлиси, маҳаллада кундан-кунга саховатпеша инсонларнинг сафи кенгайиб бораябти. Хуршеджон Ҳисомов ҳам Ҳазрати Али маҳалласида умргузаронлик қилади. Маҳалла раисининг маълумотига кӯра, маҳалланинг Зармиён массивида яшовчи аҳоли бир неча йилдан буён ичимлик суви танқислигидан азият чекишарди. Саховатманд тадбиркор кӯмагида Зармиёнга оби ҳаёт қувурлари тортилди. Ӯз ҳисобидан қирқ миллион сӯм маблағ сарфлаган ва Зармиёнга имчимлик суви тортиб келган тадбиркорнинг номига бугун дуолар қилинмоқда. Бундай хайрли амаллардан маҳалла аҳли  ва туман аҳли жуда миннатдор.

          Тӯрт томони пурвиқор тоғлар, қолаверса, Қирғизистон Республикаси билан ӯралган Сух туманида бугун ҳаёт бир маромда давом этмоқда. Ҳаёт давом этар экан, тирикчиликка бӯлган интилиш, тараққиёт ва Ватан ривожига бӯлган саъй-ҳаракат асло сӯнмайди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати