Сух туманида хайр-саховат амаллари кенг қулоч ёймоқда
2020-03-24 17:13:38 175
Сух туманида хайр-саховат амаллари кенг қулоч ёймоқда
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида Республикамизнинг барча ҳудудларида бӯлгани каби, Сух туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан тавсия этилган ва жорий қилинаётган тавсияларга қатъий риоя этиш борасида аҳоли билан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш баробарида, ҳудудларда хайр-саховат акциялари ҳам ӯтказилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи саховатпеша тадбиркор Валижон Тӯйчиев томонидан 100 қоп ун, гўшт маҳсулотлари 3500 дан ортиқ тиббий ҳимоя ниқоблари, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ун ва гўшт маҳсулотлари, 350 дан зиёд ортиқ тиббий ҳимоя воситалари аҳолига, айниқса, ижтмоий кӯмакка мӯҳтож бӯлган оилаларга бепул тарқатилди. Қайд этиш жойизки, бу каби хайрли ишлар туманимизнинг бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам амалга оширилмоқда.
Назиржон Тоҳиров Сухлик фаол тадбиркорлардан. Самарали фаолияти туфайли 2019 йил декабр ойида бӯлиб ӯтган сайловларда 6-Қалъа сайлов округидан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашига депутат этиб сайланган. Туман экспорт салоҳиятини оширилишида ҳам тадбикорнинг ҳиссаси катта. Кеча саховатпеша тадбиркор ташаббуси билан 160 қоп ун маҳаллада яшовчи фуқаролар, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож, кӯп болали оилаларга бепул тарқатилди. Берилаётган бундай эътибор ва хайр-эҳсонлардан аҳоли хурсанд. Дарҳақиқат, бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бӯлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қӯллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий ва абадий қалдриятлардан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз албатта енгамиз ва ушбу кунлар хотиралардан учсаҳамки, қилинган яхшилик ва саховат амаллари унутилмайди.
Шунингдек, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича туманда барча соҳаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туманда эпидемиологик вазъият барқарорлигини таъминлаш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш борасида ҳам соҳа ходимлари томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.
Жумладан, Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида 460 та, Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида 115 та хонадонлар, 4 та савдо дўкони, 1 та масжид, 7 та таксиларда жами 575 та 116143 м2 майдонларда дизинфекция ишлари олиб борилиб, коронавирус пандемияси касаллигига чалинишни олдини олиш ва унинг профилактикаси тўғрисида кенг қамровли тарғиботлар ўтказилиб, 625 та буклетлар тарқатилди.
Бундан ташқари, туман маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими мутасаддийлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, томарқачилик маданиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида ҳар бир хонадонларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимиз уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тўғрисида Сух телевизион студияси орқали кенг тарғибот ишлари олиб борилаётир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати