Чегераолди ҳудудлар эътибор марказида
2020-03-23 18:33:56 195
Чегераолди ҳудудлар эътибор марказида
Малбуд қишлоғи Сух туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланиб, айни Қирғизистон чегарасида жойлашган. Лекин охирги кунлардаги воқеа-ҳодисалар ва коронавирусга доир тарқалган хабарлардан маҳалла аҳли асло чӯчишётгани йӯқ. Чунки маҳалла аҳли ҳолидан ҳар куни туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ишчи гурӯҳ аъзолари доимий хабардор бӯлиб туришади.
Маълумот ӯрнида: 2020 йил Малбудликлдар учун ӯзига хос, унутилмас йил бӯлди. Чунки маҳалла аҳлининг азалий орзулари ушалди. Маҳаллага телефон билан телевидение кириб келди. Бу маълумот баъзилар учун қизиқ туюлар, лекин чиндан ҳам 2020 йил бошигача Малбудликлар Ӯзбекистон МТРК телеканаллари ва уяли алоқа телефонлари хизматларидан бебаҳра эдилар. Чунки маҳалла тӯрт томондан пурвиқор тоғлар билан ӯралган, тоғнинг нариги томони эса, Қирғизистон республикаси овуллари жойлашган. Эндиликда маҳалла аҳли Ӯзбекистон МТРКсининг барча телеканаларини бемалол томоша қилишади, телефон ахтариб, кӯча-кӯйга чиқишмайди, шундай уйларидан “Ӯзмобайл” мобил алоқаси орқали хоҳлаган жойларига қӯнғироқ қилишади. Бу эътибордан маҳалла аҳли жуда миннатдор. Ӯтган куни туман ҳокими Фаррух Усаров билан бӯлиб ӯтган учрашувда айнан мана шундай унутилмас воқеалар ёдга олинди. Сӯҳбат чоғида маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо-камчиликлар ҳам аниқ бӯлди. “Ҳозирги кунда бизни қийнаётган биттагина муаммо бор: у ҳам бӯлса, коронавирус деган балодан тезроқ қутулиш. Яратган ҳаммамизни ӯз паноҳида асрасин, бошимизга келган бу офат тезроқ дафъ бӯлсин, Президентимизга, ҳукуматимзга ишонамиз, агар бу синовли куналардан эсон-омон қутулиб олсак, муаммоларимизга ечим албатта топилади”- дейди сӯҳбат чоғида 90 ёшли отахон Жумабой Олимов.
Малбудликлар асосан ичимлик суви танқислигидан азият чекишади. Шунингдек, сӯҳбат чоғида ун маҳсулотига эҳтиёж борлиги ҳам маълум бӯлди. Учрашувнинг эртасиёқ маҳаллага ун маҳсулотлари орттирилган юк машинаси ва махсус автомашинада ичимлик суви олиб келиниб, маҳалла аҳлига тарқатиб берилди. Маҳаллага шифокорлар бригасдаи ҳам ташриф буюришиб, кекса-нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бӯлган инсонлар, тиббий кӯрикка эҳтиёжманд фуқароларни тиббий кӯрикдан ӯтказишди, бирламчи тиббий хизматлар кӯрсатилди.
Дарҳақиқат, мана шундай синовли кунларда инсон ҳар галгиданда кӯпроқ эътиборга эҳтиёж сезади. Берилаётган эътибор ва кӯрсатилаётган ғамхӯрликларнинг самарасини ӯзида акс эттираётган нарса - халқимизнинг розилигидир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати