Соҳа жонкуярлари муносиб тақдирланишди
2020-03-22 14:36:27 166
Соҳа жонкуярлари муносиб тақдирланишди
Маҳалла. Жаҳон ҳамжамитияда фақатгина бизнинг давлатчилигимизга хос бўлган бошқарув органи ва ўзини ўзи бошқариш институти. Кейинги йилларда маҳалла нуфузини юксалтириш, унинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашда бевосита Юртбошимиз томонидан кўп эътибор қаратилди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳам айни ана шу эзгу мақсадларни ӯзида акс эттиради. Айнан Наврўз айёмида – 22 март — маҳалла тизими ходимлари куни сифатида нишонланишида ҳам ўзгача маъно ва мазмун бор.
“Бошимиздан синовли кунларни ӯтказмоқдамиз. Ишонамизки, сабрли ва матонатли халқимиз билан шу кунларни ҳам бирдамлик ва ҳамжиҳатликда енгамиз. Ягона мақсадимиз Ватанимиз озодлиги ва ободлиги, тинчлиги ва осойишталиги барқарор бӯлсин, Яратган барчамизни ӯз паноҳида асрасин. Байрамни кейин ҳам ӯтказаверамиз” – дейди биз билан сӯҳбатда Сух тумани ҳокими ӯринбосари, маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими бошлиғи Фазлиддин Додокаримов.
Бугун туман ҳокими Фаррух Усаров раҳбарлигидаги ишчи гурӯҳ бевосита ҳудудларга чиқиб, аҳоли билан учрашиб, улар ӯртасида тушунтириш ишларини олиб боришди. Туман аҳолисига ҳар бир сонияда келаётган янгиликлардан хабардор бӯлиш, тавсия этилаётган қоидаларга риоя қилиш биринчи галдаги вазифа эканлиги тушунтирилмоқда.
Туман ҳокими Фаррух Усаров ташаббуси билан бугун бир гурӯҳ маҳалла раислари туман ҳокимининг табрикнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари битлан тақдирланишди. “Бошимизда катта синов турибти, лекин фидоий ва ӯз меҳнатига масъулият билан ёндашадиган маҳалла раисларини тарқдирлаш ҳам бизнинг вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз керак” – деди туман ҳокими ташкил этилган ӯзтига хос тадбирларда. Ӯтказилган тадбирларнинг ӯзига хослиги: ҳамма ниқобда ва тадбирларнинг давомийлиги беш дақиқа.
Маълумот ӯрнида: туманда 27 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бӯлиб, ушуб тизимда 108 нафар ходимлар фаолият олиб боришади. Маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлимида 11 нафар, жами бӯлиб, 119 нафар ходимлар фаолият юритишади.
Тақдирлаш маросими давомида туман ички ишлар бӯлими бошлиғи С. Саидмӯсаев, туман давлат хавфсизлик бӯлими бошлиғи А. Маҳмудов, ҳоким ӯринбосари, маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими бошлиғи Ф. Додоркаримовлар маҳаллаларда аҳоли ӯртасида коронавирусга қарши курашиш бӯйича тарғибот—ташвиқот ишларини кучайтириш, карантин тартибларига сӯзсиз риоя этиш шартлигини аҳолига етказиш асосий масала эканлигини тушунтиришди. Дарҳақиқат, маҳалла тинчлиги Ватан тинчлиги, маҳалла осойишталиги Ватанимиз осойишталигидир ва бу ҳаётий ҳақиқатни асло унутмаслигимиз лозим.
Дарвоқе, Сух туманининг бир гурӯҳ маҳалла фуқаролар йиғини раислари – Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Нишонов, Сариканда маҳалла раиси Б. Сафоев ва Девайрон маҳалла раиси Р. Бобоевлар Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бошқармаси ташаккурномаси билан тақдирландилар. Ишонамизки, маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар келгусида маҳалла институтини аҳолига энг яқин тузилмага айлантиришга ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаоллик кӯрсатадилар.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати