Сух тумани: бозорларда нархларнинг оширилишига асос йӯқ
2020-03-20 20:09:26 170
Сух тумани: бозорларда нархларнинг оширилишига асос йӯқ
Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши курашиш доирасида тизимли ишлар амалга оширилаябти. Бу масала кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан коронавируснинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича ӯтказилган видеоселекторда ҳам алоҳида таъкидлаб ӯтилди. Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гурӯҳ ва бевосита биринчи раҳбар бошчилигидаги штаблар томонидан ҳам ушбу йӯналишдаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айтиш мумкинки, коронавируснинг Ӯзбекистонга кириб келишининг биринчи куни аҳоли ӯрастида турли миш-миш ва ваҳималарни келтириб чиқарди. Шунинг учун, озиқ-овқат, асосан ун маҳсулотларига бӯлган талаб ошганлиги боис, ушбу маҳсулотларнинг нархини сунъий равишда оширилишига сабаб бӯлди.
Бугун Сух туман марказий деҳқон бозорига қарашли Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган жума бозор ҳудудида туман хокими Фаррух Усаров бошчилигида туман прокурори, давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, туман ички ишлар бӯлими бошлиғи ва туман солиқ идораси ходимлари ташриф буюришиб, бозорларда озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан сӯҳбатлар олиб боришди. Дарҳақиқат, бугун биз синов даврини бошимиздан ӯтказмоқдамиз. “Бундай ҳолатда биз бир биримиз билан жипслашишимиз лозим, маҳсулот нархини сунъий равишда оширмасдан, балки арзон нархларда аҳолига етказишимиз керак. Моддий имконияти чекланган ҳамюртларимизга асосан эътиборлироқ бӯлишимиз даркор”- деди туман ҳокими сӯҳбат чоғида. Бугунги кундаги жума бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларига белгиланган нархлар қӯйидагича:
Ӯсимлик ёғи (турига қараб) 42 000 минг ва 45 000 сӯм, тухум 700 сӯм, картошка 2 000 – 2 500 сӯм, пиёз 2 000 сӯм, савзи 1 500 - 2 000 сӯм миқдорида сотувга чиқарилган бӯлиб, нархларнинг асоссиз оширилишига йӯл қӯйилмаган. Фақатгина икки ҳолатда: тухумнинг 800 сӯмга ва картошканинг 3 000 сӯмга сотилаётган ҳолатлар аниқланиб, кӯрилган тезкор чоралар боис, ушбу ҳолатларга чек қӯйилди. Дарҳақиқат, бозорларимиз тӯкин-сочин ва фаровон ҳаётимиз асоси саналади. Агар бозорларимизда инсоф ва нарх-навонинг меъёри бир паллада бӯлса, барака ҳам таъминланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кӯра, туман ҳудудида ун маҳсулотининг етишмовчилиги кӯзга ташланмоқда. Лекин асло ваҳимага асос йӯқ. Туман ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи мутахассисларининг маълумотига кӯра, корхонадаги ун маҳсулоти захираси туман аҳолисининг олти ойлик эҳтиёжига етади. Бугун туман ҳокими ташаббуси билан Сухда ишлаб чиқарилаётан ун маҳсулоти туманнинг ҳар бир маҳалласига навбати билан олиб борилаётир. Бугун Ленбург маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида 100 қоп ун маҳсулоти олиб борилди ва маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти томонидан шакллантирилган рӯйихатга биноан, маҳалла аҳолисига тарқатиб берилди. Бугунги кунда туманда ишлаб чиқариладиган ун маҳсулотининг нархи 120 000 сӯм этиб белгиланган. Албатта, яратиб берилаётган бундай қулайликлардан аҳоли миннатдор.
Сухлик бободеҳқонлар баҳорги юмушларини аллақачон бошлаб юборишган. Туманда аҳоли муаммолари билан ишлаш тизими ҳам яхши йӯлга қӯйилган. Ҳушёр маҳалласида яшовчи аҳоли асосан сув танқислигидан азият чекишади. Куни кеча бир гуруҳ Ҳушёрликлар туман ҳокимига маҳаллани сув билан таъминлададиган қувурлар таъмирга мҳӯтожлиги ва бу ишларга янги қувурлар лозимлиги ҳақида мурожаат этишди ва бугун зарур бӯлган қувурлар маҳалла алига етакзиб берилди. Таъмирлаш ишлари охирига етгандан сӯнг, бу муаммо ҳам имконият даражасида ҳал этилади.
Кӯрилаётган тезкор чора-тадбирлар боис, бугунги кунда туман аҳолисининг муаммо ва камчиликлари имконият даражасида ҳал этилаётир. Бу эса, халқнинг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бӯлади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати