Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эпидемиологик вазият барқарорлиги - доимий назоратда

×

 2020-03-19 17:44:21    93

PDF yuklash
Chop etish


Эпидемиологик вазият барқарорлиги - доимий назоратда

            Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселекторда давлатимиз раҳбари коронавирус бўйича халққа мурожаат йўллади ва бу пандемия бугунги кунда 190та давлатда тарқалгани, бизнинг халқимизни четлаб ўтмагани ҳақида гапириб, Ўзбекистонда касалликни олдини олиш бўийича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилгани ҳақида сўзлади. Республикамизда 16 мартдан бошлаб 8 300 000 нафар ўқувчиларига таътил берилди, 80 000 нафар талабалар Олий таълим даргоҳларидан яшаш жойларига жўнатилди. Республикамизда эпидемиологик вазъиятни бир меъёрда таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ҳудудларда бевосита ҳокимлар бошчилигидаги ташкил этилган штаблардан вазъият бўйича ҳар куни маълумотлар олинмоқда. Асосий мақсад: пандемияни олдини олиш ва ундан тезроқ қутулишга қаратилган. Сух туманида ҳам бевосита Президентимизнинг кўрсатмасига биноан, штаб ташкил этилган бўлиб, штаб аъзолари ҳар куни туман ҳокими раҳбарлигида жойларда аҳоли билан учрашиб, вазъиятни ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

            Бугун туман ҳокими Фаррух Усаров туман давлат хавфсизлик хизмати, туман ички ишлар бошлиғи билан туман марказий шифохонаси, тез тиббий ёрдам бўлими, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, юқумли касалликлар шифохонаси ва тумандаги барча дорихоналарда бўлиб, бевосита соҳа ходимлари билан учрашдилар ва бажарилаётган ишлар билан танишиб, шифокорлар олдида турган муаммо ва камчликларни ҳам ўрганишди.

            Туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б. Маруповнинг сўзига кўра, бугун марказий шифохонанинг барча бўлимларида ҳар хил касалликлар билан 154та бемор даволанмоқда, эратлабки маълумотга кўра, беморларнинг 11 нафарида иситма аниқланган ва бу пандемияга умуман алоқаси йўқ. Туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида 15та бемор учун жой мавжуд бўлиб, бугун бу бўлимда 9 бемор даволанмоқда. Бўлимда пандемия туфайли битта алоҳида хона ташкил этиб қўйилган ва бўлим 41 хил дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминланган.

            Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидаги юқумли касалликлар шифохонаси ва шу ҳудудда жойлашган 50-сонли оилавий поликлиника ҳам одатий меъёрда фаолият олиб борилмоқда ва бу табобат масканларида ҳам коронавирусга қарши курашишга оид барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилган.  Дори-дармон воситаларида камчилик ёки муаммо йўқлиги аниқланди.

            Бугун аҳоли томонидан тиббиёт ниқоблари етишмовчилиги ҳақида мурожаатлар тушмоқда ва бу муаммо ҳам штаб аъзолари томонидан ўрганилди. Штаб аъзолари туманда фаолият олиб бораётган дорихоналар мутасаддийлари билан ҳам сўҳбатлашишди. Маълум бўлишича, тиббий ниқобдан ташқари, дорихонларада бошқа турдаги дори-дармон воситаларида муаммо йўқ ва тиббий ниқобга бўлган талаб ҳам қондирилади. Тиббий ниқобларни Фарғонадан олиб келиш режалаштирилган. Бундан ташқари, туманда фаолияти йўлга қўйилган тикувчилик фабрикаларида тиббий ниқоблар тайёрланиши йўлга қўйилган ва бу воситалар дорихоналарга тарқатилмоқда.  Шунингдек,  дори-дармон нархлари ҳам доимий назоратга олинган бўлиб, сунъий равишда нархларни ошириш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

            Туман тез тиббий ёрдам бригадаси ҳам доимий шай ҳолатда эканлиги аниқланди. Бўлимда 2 та “DAMAS” ва реаномобиль мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаркатланишида муаммо йўқлиги аниқланди, яъни транспорт воситлари ёқилғи билан тўлиқ таъминланган ва фаолият кучайтирган тартибда олиб борилаябти. Шунингдек, тиббий ёрдам бригадаси зарурий дори-дармон турлари ва воситалари билан ҳам тўлиқ таъминланган.

            Юқумли касалликларнинг одини олинишида албатта, дезинфекция ишлари ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассиси Ҳафизхон Рабиевнинг маълумотига кўра, бўлимда дезинфекция учун зарурий восита – кальций гипохлорид захираси яратиб қўйилган ва кеча ушбу воситанинги навбатдаги захираси – 50 килограмм олиб келинди. Бўлимда фаолият юритаётган 6 нафар дезинфекторлар томонидан туман таълим ва мактабгча таълим муассасалари, корхона-ташкилотларда дезинфекция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

            Айтиш мумкинки, коронавирусдан сақланиш ва ушбу касалликни олдини олиш бўйича вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сухда тизимли  ишлар олиб борилаётир. Маълумот ўрнида: кеча, 18 март, соат 00-00дан Қирғизистон Республикаси томонидан туманга кириш чегара назорат-ўтказиш пунктлари ёпилди, лекин хавотирга асло ўрин йўқ, чунки бу тақиқ фақат фуқароларга қўйилган, ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари вилоятимиз марказидан бемалол олиб келинади.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати