Бозорлар ва савдо дӯконлардаги нарх-наво қатъий назоратда
2020-03-17 17:29:25 154
Бозорлар ва савдо дӯконлардаги нарх-наво қатъий назоратда
Аввал хабар берганимиздек, коронавируснинг Ӯзбекистонга кириб келиши ҳақидаги хабар Сухликларни ҳам хавотир олишларига сабаб бӯлди. Лекин бугун туманда бундай хавотирларга ӯрин йӯқ. Ҳаёт бир маромда давом этмоқда бу жаннатмакон гӯшада. Туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ишчи гурӯҳ мана икки кундирки, пиёда юриб, маҳаллава гузарларда, савдо дӯконлари ва бозорларда аҳоли билан учрашишмоқда. Ташкил этилаётган бундай учрашувлардан асосий мақсад турли иғво ва миш-мишларга ишонмаслик, хавотир олмаслик ва албатта, ҳаёт учун зарур бӯлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини оширилишига йӯл қӯймаслик. Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш чоралари ҳам туманда яхши йӯлга қӯйилган. Туманда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, бошқа ижтимоий соҳа объектлари, корхона-ташкилот ва муассасалар дезинфекцияланмоқда. Бундай амаллар туман автошоҳбекатида ҳам амалга оширилмоқда.
Бугун туман ишчи гурӯҳи туман ҳокими бошчилигида Ҳушёр маҳалласида жойлашган “Сешанба бозор” да бӯлдилар ва бозорда сотилаётган озиқ-овқат нархлари билан қизиқдилар. Бозордаги зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг бугунги нархи:
Мол гӯшти – 40 000 сӯм
Қӯй гӯшти – 50 000 сӯм
Картошка – 2 500 – 3 000 сӯм
Пиёз – 1 500 – 2 500 сӯм
Сабзи – 6 00 – 1 500 сӯм
Ӯсимлик ёғи (Турига қараб) – 42 000 сӯмдан 45 000 сӯмгача.
Маҳсулот нархини асоссиз равишда оширмаслик бобида ҳам туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир тадбиркордан маҳсулотлар нархини оширмаслик ҳақидаги кафолат хатлари олинмоқда. Бозорда давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бир нафар тадбиркорнинг ӯсимлик ёғи нархини ошириб сотаётган ҳолати аниқланди ва кӯрилган чоралар боис, бу қоидабузарликка барҳам берилди. Ташриф давомида барча фуқарорларга коронавирусга қарши курашиш воситалари ҳақидаги буклетлар тақдим этилди.
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган. Туман ишчи гурӯҳ аъзолари ушбу маҳаллага ҳам ташриф буюриб, маҳалла фуқаролари, айниқса, тадбиркор ва савдогарлар билан учрашиб, бугунги кунда энг асосийси ваҳимага тушмаслик, тарқалаётган турли хил хабарларга ишонмаслик ҳақида сӯҳбалашишди. Маълум бӯлишича, ҳудудда нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари қайд этилмаган. Режага асосан, ушбу маҳаллага туман ун ишлаб чиқариш корхонасидан ун маҳсулоти олиб келинади. Савдо дӯконларида озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратиб қӯйилган.
Шунингдек, дорихоналарнинг зарурий дори-дармон ва бирламчи тиббий-санитария воситалари билан қай даражада таъминлангани ҳамда уларнинг нархини ишчи гуруҳ ӯз назоратига олган. Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган ҳар қандай ҳолат зудлик билан бартараф этилаётир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати