Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миш-миш ва хавотирга асос йӯқ! Синовлардан бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ӯтамиз!

×

 2020-03-16 17:42:28    136

PDF yuklash
Chop etish


Миш-миш ва хавотирга асос йӯқ! Синовлардан бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ӯтамиз!

         Коронавируснинг Ӯзбекистонга кириб келиши албатта, аҳоли ӯртасидаги турли хил миш-миш ва ваҳималарга сабаб бӯлди. Лекин асло ваҳима ва саросимага сабаб йӯқ. Бундай синовларни бирдамликда, ҳамжиҳатликда енгиш лозим бӯлади.

         Туман аҳолиси ӯртасида турли хил ваҳималарга чек қӯйиш, миш-мишларга берилмаслик, жамиятда соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, коронавирусга қарши курашиш чораларини янада кучайтириш мақсдида Сух тумани ҳокими бошчилигида ишчи гурӯҳ ташкил этилди. Бугун эрталаб соат 8-00 дан ишчи гурӯҳ аъзолари туман ҳокими Фаррух Усаров раҳбарлигида бевосита туман маркази бӯйлаб пиёда юриб, аҳоли ӯртасида тушунтириш ишларини олиб боришди. Ишчи гурӯҳга аъзо бӯлган туман ичики ишлар бӯлими бошлиғи, туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, давлат хавфсизлик бӯлими бошлиғи савдо дӯконларида, аҳолига маиший хизмат кӯрсатиш шохобчалари, бозорлар, автовокзалларда бӯлиб, бевосита аҳоли билан учрашиб, сӯҳбатлашишди.

         Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кӯра, кеча, 15 март куни туманнинг барча савдо дӯконларида ҳаёт учун зарур бӯлган озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, ун ва ёғ захираси тугаган. Бошқача қилиб айтганда, бу турдаги маҳсулотлар аҳоли томонидан сотиб олинган. Айниқса, тарқалаётган хабарларда озиқ-овқат нархларнии сунъий равишда оширилиши ҳам кӯзга ташлангани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Сух тумани аҳолиси вилоятимиз марказига боришлари учун белгиланган ягона йӯлкира ҳаққи ҳам асоссиз равишда ошган. Мисол учун, Сухдан Фарғонага, ёки Фарғонадан Сухга келиш йӯловчилар учун (таксида) 20 000 – 25 000 сӯм бӯлиб, ушбу кӯрстгич кеча 100 000 ва ҳатто 150 000 сӯмгача етган.

         “Туманимиз бозорлари ва савдо дӯконларида нарх-навони асоссиз ошириш ҳақидаги хабарлардан хабардор бӯлиб турибмиз. Кеча Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида коронавирус масаласига бағишланган брифингда бундай ҳолатларни юзага келтирадиган “тадбиркорларга” нисбатан қонуний чоралар кӯрилиши Бош вазир Абдулла Арипов томонидан алоҳида таъкидланди. Туманимизда ҳам бундай қоидабузарликларга, қонун бузилишларга йӯл қӯйилмайди. Туман ҳокимлигида ишчи гурӯҳ ва “ишонч телефон”лари ташкил қилинган бӯлиб, бундай ҳорлатларга дуч келсангиз, дарров “ишонч телефон”ларига қӯнғироқ қилинг, биз муаммоларни жойида ечиш ва ҳал қилинишида ёрдам беришга тайёрмиз” – деди туман ҳокими сӯҳбатлар чоғида. “Асосийси, ваҳимага берилмаслик ва миш-мишларга ишонмаслик лозим. Сух йӯли ёпилмайди ва юртдошларимиз бемалол Фарғона шаҳрига бориб келишлари мумкин”.

         Бугун-эрта туман аҳолиси эҳтиёжи учун зарур бӯлган ун маҳсулотлари ва ӯсимлик ёғи олиб келиниб, яна савдога чиқарилади. Энг асосийси, нархларнинг асоссиз равишда кӯтарилишига йӯл қӯйилмайди.

         Сух тумани ҳокимлигида ташкил этилган ва туну кун ишлайдиган “Ишонч телефонлари” рақамлари:

94 555 10 03

73 462 50 30

73 462 54 51

73 462 50 84

73 462 50 29

99 404 40 18

91 128 27 28

95 400 67 34

73 462 56 05

99 999 89 50

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати