ОБОД ЮРТ – ОЗОД ВА ОЗОДА ЮРТ ДЕМАКДИР
2020-03-15 10:41:01 175
ОБОД ЮРТ – ОЗОД ВА ОЗОДА ЮРТ ДЕМАКДИР
Юртимзининг ҳар бир куни янги ислоҳот ва ӯлкан ӯзгаришлар жараёни сифатида кўзга куринаётган бир пайтда, Наврӯз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳукуматнинг фармойиши билан эълон қилинган умумхалқ хайрия ҳашари шаҳару қишлоқларимизни, яшаш манзилларимизни обод масканга айлантиришда муҳим омил бўлиши табиий ҳол. Тоғлар бағридаги олис Сух туманида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кутаринки рўҳда бўлиб ўтди. Эрта тонгда барча ёшу кекса ҳашарга чиқиб, фидокорлик намунасини кўрсатдилар.
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадрятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ватанимизнинг барча худудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 март кунги 136-Ф-сонли, вилоят ҳокимининг 2020 йил 12 март кунги 86-Ф-сонли, Сух туман хокимининг 2020 йил 13 март кунги 41-Ф-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд 27 та махалла фуқаролар йиғинларида бугун ва эртага, яъхи 14-15 март кунлари маҳаллалар, ахоли пунктлари, бинолар ва ховлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳ ва қабристонларни, ариқлар кўча ва йўлакларни тартибга келтириш, ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалаш, дарахтларни оқлаш ва буташ, мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экиш каби ишлар амалга оширилади.
Ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарининг биринчи куни, жумладан:
“Ровон” маҳалла фуқаролар йиғинида А.Темур, Истиклол, кўчаларида 325 нафар хашарчилар томонидан 254 та дарахтларга шакл берилиб, оқланди, манзарали дарахтлар экилди. Йўл четидаги ариқлар тозаланди. “Истиклол” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Омузгор, Қаҳрамон, Шифокор кўчалари йўл четлари, ариқ ва лотоклар тозаланди. Хашарда 360 нафар аҳоли қатнашди. “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 435 нафардан иборат ҳашарчилар томонидан Сахилик, Шоликор, Гавжум кучаларида 3.8.га ҳудуд тозаланди. 4.5 км ариқ тозаланди. “Офтобру” маҳалла фуқаролар йиғини худудуидаги Тошқура, Дашт, Соҳил, Шодлик, кўчаларида 468 нафар ҳашарчилар иштирокдида 480 метр арик тозаланди. “Янгиарик” маҳалла фуқаролар йиғини худудида Заковат, Замин, Янгиарик кучалари тозалаш ишлари олиб борилиб, ахлат чиқиндилари олиб чиқилди. “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Чордара, Анорбог, Фитрат, Гули райхон, кўчаларида 326 та хашарчи иштирокида 123 та дарахтга шакл берилиб оқланди, 3000 метр ариқ тозаланди, хонадонлар атрофида, йўл қирғоқларида мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Маиший чиқиндилар белгиланган жойларга жалб этилган техника орқали чиқариб ташланди. Ҳашар давом этмоқда.
Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1500 метр ариқ тозаланиб, ҳашарда 600 нафарга яқин фуқаролар қатнашди.
“Ўзбекистон Почтаси” АЖ Фарғона филиали Ровон ПАБ да жами 17 нафар ишчи ходимлар иштирок этиб, 14 дона дарахтларга шакл берилиб, 40 метр тротуарлар оқланди, 25 метр ариқлар тозаланди, чиқиндилар олиб ташланди. Давлат Солиқ инспекцияси жамоаси ҳам фаол қатнашиб, 10-дона мевали дарахт, 4-дона манзарали дарахт, 50-дона гул кўчатлари ўтказилди. 150 м ариқлар тозаланиб, 30 дона дарахтларга шакл берилди.
Туман ободонлаштириш бӯлими бошлиғи Анваржон Ибрагимовнинг маълумотига кӯра, манзарали дарахтлар экиш мақсадида туманга 720 дона арча кӯчати олиб келинди. Яна 1 000 дона янги кӯчатлар олиб келиниши режалаштирилган.
Туман халқ таълими бўлимида белгиланган чора-тадбирлар асосида барча таълим муассасалари ҳамда туман алқ таълими бўлимида бугун, ҳашарнинг биринчи куни юқори савияда ташкил этилди ва унга барча ходимлар жалб этилди. Режа асосида таълим муассасаларнинг ҳовиси бегона ўтлардан, 11т чиқиндилардан тозаланди. Муассасалар кириш қисми ободонлаштирилди. 700 метр ўзунликдаги таълим муассасалар атрофидаги темир панжаралар таъмирланди. 3,5км ариқлар тозаланиб, муассасалар ҳудудидаги барча мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилди ҳамда 1200 дона янги мевали ва манзарали дарахтлар кучати экилди ва барча дарахтлар оқланди. 3га экин майдонлари экишга тайёрланди. Ҳашар жараёнида 1456 нафар ходимлар фаъол қатнашдилар.
Айтиш мумкинки, “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарининг биринчи куни Сух туманида уюшқоқлик билан ӯтказилди. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, ҳар йили баҳор келиши билан туман ҳудудидаги барча маҳалла ва гузарларда нуроний онахонлар ва хотин-қизлар бир жойда жам бӯлишиб, эзгу орзу-умидлар билан миллий нон – чалпак пиширишади. Бу анъана Сух туманида бугун давом эттирилди. Эътиборлиси шундаки бу таомдан, яъни ӯзига хос меҳр ила тайёрланган бу нондан ҳар бир киши баҳраманд бӯлади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати