Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сарҳисоб

×

 2020-03-12 16:49:55    150

PDF yuklash
Chop etish


Сарҳисоб

Сўх тумани Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат ҳудудий қуйи тизими (ФВДТ) ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлимининг (ФВБ) 2019 йилдаги асосий фаолияти фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ФВДТ бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг тайёргарлигини оширишга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сонли Фармони ва ПҚ-4276-сонли қарорига асосан, Ёнғин хавфсизлиги хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, туманда ҳам фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янгича тизими ташкил этилди.

“Аҳоли ўртасида табиий ва ис газларидан, озиқ-овқат махсулотларидан заҳарланиш, ёнғин, чақнаш ҳамда фуқароларнинг дайди хайвонлардан жабрланиш ҳолатларини олдини олиш” мавзуларида профилактика, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Профилактика тадбирларида 2928 нафар аҳоли қатнашди. Тадбир иштирокчиларига мавзуларга оид
2406 дона эслатмалар тарқатилди.

Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этган 7 мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

Аҳолини ва ҳудудларни сел оқимлари ва сув тошқинлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида, 2019 йил давомида туман ҳокимлиги қошида “тезкор штаб” ташкил этилди. Сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудлар Умбара қишлоғидаги Сух сув омбори тўғонида (вагонда), Демурсад МФЙ биносида, Ҳушёр МФЙ биносида, Ленбур МФЙ биносида, Соҳибкор МФЙ биносида, Ғазнов МФЙ биносида, Навобод МФЙ Малбут қишлоғидаги 6-сонли мактаб биносида, Сариканда МФЙдаги Сариканда Об-ҳавони кўзатув станциясида назорат-кузатув постлари ташкил этилди. Ташкил этилган назорат-кузатув постларига имтиёзли алоқа воситалари “Ўзмобайл”телефон аппаратлари берилди ҳамда  вилоят ва туман ФВБ билан доимий равишда алоқа алмашинуви йўлга қўйилди.

Манзилли дастур асосида лойиҳа-смета ҳужжатлар билан тумандаги хавфли ҳудудлардаги дарё, сой ва сел йўлларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш тадбирлари бажарилмоқда, жумладан Ғазнов МФЙдаги “Ғазнов қишлоғини сел тошқинлардан ҳимоя қилиш учун янги сел йўли қуриш”, “Майровот сел йўлини таъмирлаш”, “Малбут сел йўлини таъмираш ва механизим билан тозалаш”,  “Девайрон-Тул” дамбанинг 1,4 км узунликдаги Сўх дарёсини қирғоқларини мустаҳкамлаш”, “Сўх дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш “Умбара-Девайрон-Ленбур” қишлоқлари ҳудудида 6,5 км унг қирғоқ ва 1км чап қирғоқ” объектларида жами 221,7 минг м3 тупроқ,   3782 м3 бетон, 71,1 минг м3 тош ва 14,6 тн темир ишлари бажарилди.

         Туман ҳудудидаги энг хавфли ҳисобланган 4 та сел йўлида ўзанларни тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Махсус-тактик ўқув машқлари давомида сел йўлларининг 1890 метр қисми лойқа ва шағалдан, сой ўзанлари  7470 м3 қум ва шағалдан тозаланди, 3 м3 бетон ишлар бажарилди. Ушбу ишларни бажаришга 582 нафар ФМ хизматлари ва маҳалла аҳолиси, 43 та турли русумдаги муҳандислик техникалари жалб этилди.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссиясининг 2019 йилдаги чора-тадбирлар режасига асосан, туманда 2019 йил 25 апрелдан 25 майгача “Фуқаро муҳофазаси ойлиги”, 20 ноябрдан 20 декабрь кунигача “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилди.

2019 йил давомида тумандаги аҳоли уйлари, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 239та корхона, ташкилот ва муассасаларда текширишлар, 36 та тадбиркорлик субъектларида ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиб, Давлат ёнғин назоратининг давлат тасаруфидаги объект ва тадбиркорлик субъектларида 2703 та банддан иборат ёзма кўрсатмалари берилиб, шундан 2339та (96,36 фоиз) камчиликлар бартараф этилишига эришилди.

Шунингдек, 14386 та якка тартибдаги турар-жойлар, 10та кўп қаватли уйлардаги 35та хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилиб, 286та ностандарт электр, газ ва бошқа иситиш жиҳозларидан фойдаланиш тақиқланди.

Ўрганишларда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш талаблари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган 84 нафар жавобгар шахслар 4.784.404 млн. сўмлик маъмурий жаримага тортилди. Бундан ташқари, 243 марта ёнғин-профилактик тадбирлари ўтказилиб, корхона, ташкилотларнинг 20320 нафар ишчи-хизматчилари ва 42644 нафар аҳоли билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сейсмик хавф-хатарлар мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича 1та сейсмик станцияларни ишга туширилди.

2019 йил мобайнида вилоятдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли яшаш жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар ва уларда фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган ташкилий ва амалий профилактик тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бериб, йил давомида 20 марта ёнғинлар қайд этилиб, ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 6 тага ёки 15.6 фоизга камайган, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас. Ёнғинларда ҳалок бўлган фуқаролар сони 1 нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1тага  ошиб кетган.

           Ж.  Жалолов – Сух туман ФВ бўлими бошлиғи, подполковник