Огоҳлик - давр талаби
2020-03-11 15:52:38 191
Огоҳлик - давр талаби
“Бугунги кунда минтақанинг барча мамлакатлари терроризм, диний экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига дуч келмоқда. Ушбу таҳдидларга қарши самарали курашишни фақат биргаликда, минтақа мамлакатлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик механизмлари доирасида таъминлаш мумкин. Хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш зарур, деган қатъий фикрдамиз.
“Агар огоҳ сен шоҳсен, агар шоҳсен сен огоҳсен”. Огоҳлик кишининг ўз умрига, такдирига шоҳлик билан баробар. Зеро, бугунимиз ҳар биримиздан ана шундай огоҳликни талаб қилади. Айниқса, турли иллатлар учрайдиган замонамизда бу ниҳоятда муҳим. Мамлакатимизда шу мақсадда ташкил этилаётган профилактик тадбирлар кишиларда мустаҳкам ирода ва хуқуқий саводхонликни шакллантирмоқда десак янглишмаймиз. Терроризм — чегара билмайдиган хавфдир, шу боис унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда курашиш лозим.
Шу боис Сух туманида ҳам ёшлар билан “Огоҳлик давр талаби” мавзусидаги тадбирлар, давра сўҳбатлар, учрашувлар ўтказилаётир. Жумладан, куни кеча Сух тумани Ахборот кутубхона марказининг режасига асосан марказнинг ўқув залида халқ таълим бўлимига қарашли 1-сонли умумлаълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан учрашув ўтказилди. “Огоҳлик – давр талаби” мазўсидаги учрашув давра сўҳбати шаклида ўтказилиб, унда Сух тумани ички ишлар бўлими ёшлар билан ишлаш инспектори, майор Зарифжон Ҳасановни иштирок этди. Зарифжон Ҳасанов мавзўга доир ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, бугунги маънавий бойликни асраш, маънавиятни юксалтиришга доимий интилмасдан туриб эзгу мақсадларимизга эриша олмаслигимизни таъкидлади.
“Ҳозирги кунда айрим фуқаролар, айниқса, ёшларимиз ўзлари билмаган онгидаги ғоявий бўшлиқ сабаб турли диний оқимлар ёки гуруҳларга қўшилиб қолишмоқда, шунинг учун, ёшларимиз онгини эзгу ғоялар билан тўлдириш шарт, таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юксалтириш лозим, бу борада ўтказилаётган тадбирлар таъсирчанлигини янада ошириш, ғоявий ва мафкуравий таҳдидларга қарши тарғибот ишларини тизимли асосда олиб бориш зарур” – деди инспектор тадбир давомида. Тадбир жараёнида иштирокчилар томонидан берилган саволларга Зарифжон Ҳасанов жавоблар берди.
Савол-жавобдан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан Ватан, онани мадҳ этувчи шеърлар ижро этилди ва тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларига Ахборот кутубхона маркази номидан китоблар совға қилинди. Алабатта, китоб ёшлар онгига ижобий тасъсир қилиш билан бирга, уларни турли ёт ва бизнинг миллатимизга бегона ғоялардан асрайди.
“Юртбошимизнинг "Терроризм чегара билмайдиган хавфдир, шу боис унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда курашиш лозим" деган сўзлари бор. Шунинг учун, инсон ҳаётида атроф-оламдаги нарсаларни тушуниши, ҳаётда ўзини англашга бўлган эҳтиёж, миллий ғурур, яшаш учун курашиши, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашга катта эътибор бериши лозим. Ёш авлодни маънавий шакллантиришда китобхонликнинг ўрни ўзига хос ҳамда китобнинг инсон ҳаёти, кишилик жамияти маънавий тараққиётидаги беқиёс ўрни бор, у дунёни таниш, билим бериш билан бирга гўзалликка муҳаббат уйғотади, ундан завқланиш, ёвузликдан нафратланиш туйғусини пайдо қилади. Агар биз ёшларимизни китобхонликка қамраб олаолсак, ана шунда уларнинг ҳаёти мазмунсиз, маънавий қашшоқ эмас, балки воқеа-ҳодисаларнинг туб моҳиятини англаб олишга ҳаракат қиладиган, турмуш зиддиятларини тушунадиган баркамол шахс бўлиб етишади” – деди тадбир давомида Ахборот кутубхона маркази директори Зафаржон Ғаниев.
Ахборот кутубхона марказининг тасдиқланган режаси асосида бундай мазмунли учрашув ва давра сўҳбатлар бевосита умумтаълим мактаблари кесимида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Тадўбир сўнгида ички ишлар бўлими вояга етмаган ва ёшлар билан ишлаш инспектори Зарифжон Ҳасановга Сўх тумани Ахборот кутубхона маркази маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирилиб, унга бадиий ададбиётлар ва марказнинг фахрий ёрлиғи тақдим этилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати