“Мўътабар аёл” соҳибаси “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
2020-03-11 15:46:19 224
“Мўътабар аёл” соҳибаси “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Бугун мамлакатимиз эришаётган зафарларни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, бунда фарғоналиклар, жумладан, Сухлик хотин-қизларнинг ўзига хос ўрни борлигига яна бир бор амин бӯламиз. Олис Сухда истиқомат қилаётган аёлларимиз ҳар жабҳада юксак марраларни эгаллашда фаол қатнашмоқдалар.
Уларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларида ҳам ташаббус кўрсатиб самарали меҳнат қилаётганлари бугун яққол намоён бӯлиб турибди. Ана шундай айёллардан бири, Сариканда қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори, тумандаги илк шифокор аёл Даҳиятпоччо Саидбекованинг фаъолиятига назар ташлашасак, меҳнат қилган, халқнинг хизматида бӯлган одам албатта бир кун келиб қадрланиши, юксак марраларни забт этишига амин бӯламиз. Халқаро хотин қизлар кунида Президент фармони билан “Дӯстлик” ордени билан тақдирланган Даҳятпоччо Саидбекованинг ҳовлиси бугун ҳар галгидан ҳам гавжум. Қутлаш учун туман ҳокими Фаррух Усаров раҳбарлигида келган ҳокимлик вакиллари, маҳалла - кӯй, қариндош-уруғлар юртимизда айёлларга берилаётган эътибор сӯнги йилларда давлат аҳамияти даражасига кӯтарилгани хусусида алоҳида тӯхталиб ӯтдилар.
“Меҳнат қилган элда азиз” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Бугун Президентимизнинг бевосита эътибори туфайли хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи мустаҳкамланаётир. Қувонарлиси шундаки, шифокор аёл бу йил “Дӯстлик” орденидан ташқари “Мӯътабар аёл” кӯкрак нишони билан ҳам тақдирланди. Зеро, бу каби фидокорлик намунасини кӯрсатиб келаётган, юртимизнинг эртанги куни учун салмоқли ҳисса қӯшаётган айёлларимизни канчалик эъзозласак, ардоқласак арзийди.
Даҳиятпоччо Саидбекова каби фидокор айёлларимизнинг меҳр-муҳаббати, вафо ва садоқати ҳамда фидойилиги сабабли ҳаётимиз чароғон. Ана шундай фидоий айёлларимизнинг ҳаёт йӯли келажак авлодга ибрат мактаби бӯлади десак, муболаға эмас.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати